Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Бўстон МФЙда Президент Фармони билан афв этилган фуқаро билан учрашилди.

Арнасой тумани Бўстон МФЙда Президент Фармони билан афв этилган фуқаро билан учрашилди.

30 апрель 2022 йил
162
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. 

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар шахс афв этилди. 

Афв этилган шахсларнинг 2 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 39 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 6 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 18 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 1 нафарини чет эл фуқароси, 3 нафарини аёл, 3 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Жумладан Арнасой тумани Бўстон МФЙда яшовчи фуқаро Зебунисо Мусурмонова ҳам Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 135-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жазо муддатини ўтаб ўз яшаш хонадонига қайтиб келди. 

Фармон ижроси юзасидан Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва сектор раҳбарлари афв этилган шахс ўз оиласи ва яқинлари бағрига қайтганлиги билан хабар олишди.

Ушрашувда афв этилган фуқарони ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиши ва жамиятда муносиб ўрин топиши учун унга кўмак бериш борасида тушунчалар бериб ўтилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар