Арнасойда ёшлар фестивали ўтказилди
Ёшларнинг жўшқинлиги ва шижоати мамлакат тараққиётида беқиёс кучдир. Улар қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, келажакка ишончини ошириш азалий анъана ва қадриятларнинг умрбоқийлигини таъминлайди.
Шу боис, юртимизда айнан ёшлар масаласига эътибор давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.
Бугун 29 апрел Арнасой туман ёшлар боғида "Ёшлар фестивали" бўлиб ўтди. Мазкур фестивал туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда туман Маданият бўлими ҳамкорлигида ўтказилди.
Фестивалда туман Маданият маркази ва туман Болалар мусиқа ва санъат мактаби вакиллари томонидан саҳнавий чиқишлар ҳамда куй қўшиқлар ижро этилди.
Фестивал иштирокчиларининг таклифлари асосида эртага 30 апрел куни ҳам ўтказилиши режалаштирилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати