Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » "Шодлик"нинг 6 нафар болажонлари фахрли ўринларни қўлга киритди

"Шодлик"нинг 6 нафар болажонлари фахрли ўринларни қўлга киритди

15 апрель 2022 йил
403
0

Арнасой туман Мактабгача таълим ташкилотига қарашли 9-сонли "Шодлик" Давлат мактабгача таьлим ташкилотининг 6 нафар Бахтиер Қувонбоев, Мубина Киронова, Эъзоза Турсунқулова, Диёрбек Қувонбоев, Нихон Турсунқулова ва Нозигул Бойсуновалар каби тарбияланувчилари ментал арифметика ва спортнинг шахмат тури бўйича мусобоқаларда фахрли ўринларни қўлга киритди.

Мазкур мусобақаларнинг туман босқичи  4 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилиб, ушбу "Шодлик" Давлат мактабгача таьлим ташкилотининг тарбияланувчиларнинг 5 нафари 1-ўрин, 1 нафари 2-ўрин билан такдирланди.

Мазкур мусобақада ўрин олган тарбияланувчилар хонадонларига бориб ота-оналари билан суҳбат ўтказилди. Маҳаллада болалар тарбиясига эьтиборли оилаларни намунали оила сифатида кўрсатиб ташкилот томонидан  фахрий ёрлик ва эсталик совғалари билан рағбатлантирилди. 

Оила жамиятнинг бир буғини ҳисобланиб, бугунки кун болажонлари жисмонан ҳам маънан соғлом бўлиб камол топишида, ватанга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда оила ва таълим маскани ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар