Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Ташаббусли бюджет” жараёнларида ғолиб бўлган 4 та лойиҳа маълум қилинди

Арнасойда “Ташаббусли бюджет” жараёнларида ғолиб бўлган 4 та лойиҳа маълум қилинди

13 апрель 2022 йил
306
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан
Арнасой туманида 2022 йилнинг дастлабки “Ташаббусли бюджет” жараёнлари бошланган бўлиб, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 1 февралдан бошлаб 20 февралга қадар таклиф киритиш, 21 февралдан 28 февралга қадар “Очиқ бюджет” ахборот порталига киритилган таклифларни ишчи комиссия томонидан модерациядан ўтказиш, 2 мартдан 22 мартга қадар ишчи комиссия томонидан саралаб олинган таклифларга овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди.

Арнасой туманида 2022 йилнинг дастлабки “Ташаббусли бюджет” жараёнлари якунига етказилган бўлиб, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан жами 326 таклиф киритилган бўлиб, шундан 202 та таклиф ишчи комиссия томонидан рад қилинган ва 124 та таклиф овозга қўйилган.

Овоз бериш якунларига кўра 124 та овозга қолдирилган таклифдан 4 та таклиф ғолиб бўлган ва ушбу ғолиб бўлган таклифлар Фуқаролар ташаббуси жамғармасида шаклланган 2253.4 млрд.сўм маблағ ҳисобидан ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг қарорига ҳамда тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан молиялаштирилиши белгиланди.

Жумладан энг кўп овоз тўплаган ташаббускорлар қуйдагилар;

-1141 та овоз билан 1-ўрин учун Бобур МФЙ худудида Нуронийлар маскани қуриш учун 550.0 млн.сўм;

-945 та овоз билан 2-ўрин учун Ғ.Ғулом МФЙ худудидаги 20-сонли ИДУМга қўшимча ўқув биноси қуриш учун 950.0 млн.сўм;

-901 та овоз билан 3-ўрин учун Бахтли МФЙ биносини жорий таъмирлаш учун 400.0 млн.сўм;

-766 та овоз билан 4-ўрин учун Бўстон МФЙ махалла биносини қайта таъмирлаш 353.4 млн.сўм;

Бундан ташқари Ташаббуслар доскасида “Менинг йўлим”лойихаси ишга тушганлиги муносабати билан 2022 йил 4 апрелдан 14 апрелга қадар фуқаролар томонидан тумандаги махалла фуқаролар йиғинларида жорий йилнинг 12 апрел ҳолатига 19 та ички йўллар бўйича таклифлар киритилди.

“Менинг йўлим”лойихаси бўйича овоз бериш жараёнлари 2022 йил 15 апрелдан 24 апрелга қадар белгиланган.

 

Х.Синдаров

Арнасой туман хокимлиги

Молия бўлими модератори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар