Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Февраль ойида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди

Февраль ойида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди

08 апрель 2022 йил
156
0

 

Жаҳон матбуоти саҳифаларида

CentralAsia. Февраль ойида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Дунё  марказий бозорларидаги олтин заҳираси  бир ойда 6 тоннага камайди. Қайд этилишича, Ўзбекистон  олтин заҳираларини 22 тоннага камайтириб, 339 тоннага етказди, бу 2020 йил декабрь ойидан буён олтин заҳирасининг энг паст кўрсатгичидир. Шунингдек, Қатар Марказий банки 6 тонна, Қозоғистон 5 тонна олтин сотди. Германия ва Мўғулистон эса, ўз заҳираларини бир тоннага камайтирди. 

***

Ўзбекистон Президенти экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини тасдиқлади

CentralAsia. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев экспортчиларни қўллаб-қувватлаш, уларга қўшимча имтиёз ва преференциялар тақдим этиш бўйича  янги чора-тадбирларни  тасдиқлади. Хусусан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ҳамда 2023 йил 1 апрелга қадар: 

маҳаллий корхоналарга Европа Иттифоқи давлатларига юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 70 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;

қўшни давлатларга экспорт қилинган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;

тадбиркорлик субъектлари томонидан товарлар (махсус турдаги товарлардан ташқари), ишлар ва хизматлар экспортини шартнома тузмасдан ҳисобварақ-фактуралар (инвойслар) асосида амалга оширишда талаб этиладиган олдиндан тўлов миқдори 100 фоиздан 50 фоизга камайтирилади.

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашни давом эттириш, шу жумладан, инновацион технологияларга асосланган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан энди Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан уларга 500 минг АҚШ долларигача кредитлар ажратишга рухсат берилди.

***

Ўзбекистон ва Озарбайжон фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

CentralAsia. Озарбайжон соғлиқни сақлаш вазири Теймур Мусаев Ўзбекистоннинг Бокудаги элчиси Баҳром Ашрафхонов билан учрашди. “Томонларнинг қайд этишича,  Боку ва Тошкент соғлиқни сақлаш  соҳасида муваффақиятли фаолият олиб бормоқда, тажриба алмашиш ва малака ошириш тадбирларида иштирок этиш учун кардиология, инвазив радиология, трансплантология ва тиббиётнинг бошқа соҳаларига ихтисослашган шифокорларнинг  ўзаро ташрифлари ташкиллаштирилмоқда”, - дейилади Озарбайжон соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборотида. “Мусаев ва  Ашрафхонов соғлиқни сақлаш ва тиббиёт илм-фани бўйича ҳамкорликни  фаоллаштириш ва чуқурлаштириш муҳимлигини қайд этди ҳамда фармацевтика соҳасидаги келгуси ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди”, - дейилади ахборотда. 

***

Нью-Йоркдаги  Таймс-сквер майдонида юзлаб мусулмонлар биринчи марта намоз ўқди

CentralAsia (KZ).  Нью Йоркдаги Таймс Сквер майдонида тарихда биринчи марта таровеҳ намози  ўқилди, деб хабар беради Hola news сайти. Юзлаб мусулмонлар шанба куни ушбу Рамазоннинг биринчи ифторлигини нишонлаш ва бирга намоз ўқиш мақсадида Нью Йоркдаги Таймс Сквер майдонига тўпланди. Қуёш ботганда, рўзадорларга 1,5 минг порция  таом тортилди. “Биз бу ерга  ислом динини билмайдиганлар учун динимизни тушунтириш мақсадида йиғилганмиз”, - дейди тадбир ташкилотчилари. “Ислом дини ҳақида жуда кўп нотўғри тасаввурлар бор. Бу каби йиғилишлар ислом дини – тинчлик, эзгулик ва ёруғлик дини эканлигини кўрсатишга ёрдам беради”, - дейди  ифтор иштирокчиси.

***

Қозоғистон Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон билан қуруқликдаги чегаралардан ўтишга қўйилган  чекловларни бекор қилади

CentralAsia (KZ).  Қозоғистон 11 апрелдан бошлаб ўз фуқаролари ва хорижликлар учун қуруқликдаги  чегараларга қўйилган чекловларни  бекор қилади, деб хабар берилади  ҳукумат  сайтида. “Қозоғистон ҳудудида  коронавирус инфекциясининг  тарқалишини олдини олиш бўйича идоралараро  комиссия эпидемиологик вазият барқарорлашганини ҳисобга олиб, 11 апрелдан  Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан қуруқликдаги чегара пунктларида Қозоғистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет элликларнинг давлат чегарасидан ўтишга қўйилган чекловларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди”-  дейилади хабарда. Шунингдек, авиақатновларда давлат чегарасини кесиб ўтиш бўйича ҳам барча чекловлар бекор қилинади. 

Айни пайтда қозоғистонликлар ва  Қозоғистон ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижликлар ҳамда чет элликларга ПЦР ёрдамида COVID-19 бўйича салбий натижага эга бўлган маълумотномани ёки касалликка қарши эмланганлик, қайта эмланганликни тасдиқловчи  ҳужжат/паспортни мажбурий тақдим этиш талаблари сақланиб қолади. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар