Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ёшлар диний экстремизм ва терроризмга қарши

Ёшлар диний экстремизм ва терроризмга қарши

12 март 2022 йил
301
0

Арнасой туман ҳокимлиги, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси ва туман ички ишлар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгашлари, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, диний ташкилотлар ҳамкорлигида тумандаги 10-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар иштирокида “Ёшлар диний экстремизм ва терроризмга қарши” мавзусида расмлар кўргазмаси ўтказилди.

Тадбир диний экстремизм ва терроризм, “оммавий маданият”, ҳамда маънавий таҳдидлар каби салбий иллатлар ва унинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумот бериш, уларнинг бу борадаги билимларини ошириш ҳамда ўқувчи ёшлар тафаккурида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган иммунитетни шакллантириш мақсадида ташкил этилди. 

Дарҳақиқат ўқувчи ёшлар томонидан чизгиларда акс эттирилган диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам фуқаролик позицияси билан ёндашишни талаб этади. 

Қайд этиш жоиз тадбирда сўз олганлар юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этиши таъкидлаб ўтилди. 

Дарҳақиқат турли вадаларга ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳалол меҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги англаш лозим. 

Ғулом САЙДУЛЛАЕВ

Дин ишлари бўйича қўмитанинг

Арнасой тумани бўйича мутахассиси

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар