Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

Арнасойда “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

09 март 2022 йил
239
0

Туманимиздаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.  

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентли ва Ёшлар иттифоқи туман кенгашлари ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг кўнгилли   жамоалари иштирок этди.

Мусобақа аввалида сўз олган ҳамкор ташкилот вакиллари Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга бугун алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлашди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур мусобақа ҳам навқирон авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаро муҳофазасига оид билимини бойитиш, ёшларда фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш ва ўзгаларга ёрдам бериш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилмоқда. 

Иштирокчилар соҳага доир билими, фуқаро муҳофазаси ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш, дарёдан арқон ёрдамида ўтиш, чодир ўрнатиш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш жараёнидаги жисмоний машқлар ва 100 метрга тўсиқлар оша эстафетали югуриш каби шартлар бўйича ўзаро баҳслашди. 

Кўнгиллилар ўртасида ўтказилган мусобоқа якуинига кўра 1-сонли умумтаълим мактаб жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва мусобақанинг  вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. 

Шунингдек иккинчи ўринни 3-сонли умумтаълим мактаб жамоаси, учинчи ўринни 11-сонли умумтаълим мактаб жамоаларига нисиб қилди. Жамоаларга мусобақа ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар