Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Шодлик” Давлат мактабгача таълим ташкилотида "Қизлар одоби тарғиботчиси" танлови ўтказилди

“Шодлик” Давлат мактабгача таълим ташкилотида "Қизлар одоби тарғиботчиси" танлови ўтказилди

28 февраль 2022 йил
271
0

Юртимизда қизларни одоб-ахлоқ қоидалари руҳида тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш, қобилиятларини рўёбга чиқариш, ҳунар ўргатиш, бандлигини таъминлаш каби эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи, фаол хотин-қизларнинг ижобий тажрибаларини оммалаштириш, муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, уларни миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларга ҳурмат, билим олишга интилиш, одоб-ахлоқ қоидалари руҳида тарбиялаш ҳамда қизларга маънавий-маърифий фазилатларни сингдиришга хизмат қилаётган фаол хотин-қизларнинг ижобий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида Арнасой туман 9-сонли “Шодлик” Давлат мактабгача таълим ташкилотида "Қизлар одоби тарғиботчиси" танлови бўлиб ўтди. 

Мазкур танловда тумандаги Янгибўстон маҳалласидан 7 нафар қизлар иштирок этиб, ҳакамларнинг якуний хулосаларига кўра Сайтова Феруза 1-ўринни эгаллади ва туман босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

Тадбир сўнгида ғолиб ва фаол ишитирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар