Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда таълим муассасаларида «Заковат» интеллектуал ўйинлари авж олмоқда

Арнасойда таълим муассасаларида «Заковат» интеллектуал ўйинлари авж олмоқда

26 февраль 2022 йил
401
0

Иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-96-сонли қарори ижроси юзасидан Арнасой тумани таълим муассасаларида амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Жумладан Арнасой туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 4-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида методистлар ўртасида “Заковат интеллектуал ўйини ташкил этилди. 

Ушбу интеллектуал ўйинни ташкил этишдан кўзда тутилган мақсад ҳам педагогларнинг маҳоратларини ошириш, ижодкорлигини намоён қилиш, ўз устида самарали изланишлари орқали таълим сифатини кенгайтиришга замин яратади. 

Қаерда изланиш ва рақобат бўлса ўсиш ва ривожланиш бўлади. Айннан ўтказилган заковат ўйини ҳам тумандаги Давлат мактабгача таълим ташкилотлари методистлари билим ва тафаккурини чархлашга замин яратди десак муболаға бўлмайди. 

Боиси иштирокчилар икки гуруҳга яъни “Фидокор”  ва “Жасорат” деб номланган гуруҳга бўлиниб 4 та шарт асосида беллашдилар.

Дарҳақиқат кучи бор бир йиқитади, билими бор минг деганларидек “Фидокор” жамоаси етакчилари ҳам ўз билим ва кўникмаларини ишга солган ҳолда теран фикрмулоҳазалари орқали шартлар юзасидан берилган саволларга аниқ ва равон жавоб бериб ғолибликни қўлга киритди.

Иштирокчилар туман мактабгача таълим бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Тадбир якунида жажжи боложонларнинг саҳнавий кўринишлари иштирокчилар қалбини хушнут этди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар