Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

АРНАСОЙДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

24 февраль 2022 йил
370
0

Бугун Арнасой туман туман ҳокимлигининг кичик конференция залида  “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини номоён қилишлари учун яратилган шароитлар ва 2021 йилги натижалари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Арнасой туман ҳокимлиги матбуот хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси томонидан ташкил қилинган мазкур тадбирда  Арнасой туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Насиба Эргашева, Арнасой тонги газетаси бош муҳаррири Хуршид Мирзаев, Арнасой туман Туризм ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Абдурашид Абдиевлар, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Бобур Баянасов ҳамда ижтимоий соҳа мажмуига қарашли туман ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этдилар.

Арнасой туман Туризм ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Абдурашид Абдиев ва Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Бобур Баянасовлар  ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини номоён қилишлари учун яратилган шароитлар ва 2021 йилги натижаларига тўхталиб ўтди.

Жумладан Арнасой туманда 18 та спорт зали мавжуд бўлиб, спорт жиҳозлари билан таъминланиш даражаси қониқарсиз эканлигини қайт этиб ўтилди. Тумандаги 13 та МФЙ мавжуд бўлиб тадбиркорлар томонидан 3 та маҳаллада 5 та сунъий қопламали майдонча ва 1 та фитнес клуб барпо этилган бўлиб бунда ёшлар мунтазам шуғулланиб келишмоқда. Мунтазам спорт билан шуғулланувчилар сони 2803 нафарни ташкил қилса, шулардан қизлар сони 1029 нафарини ташкил этади.

Мактабда жами 35 нафар тренерлар бўлиб, шулардан (6 нафари аёллар) 2-нафар олий тоифали, 17 нафари 1-тоифали, 5 нафари 2-тоифали, 11 нафари мутахассис тренер-ўқитувчилар ўқувчи-спортчиларга спорт машғулотлари ўтиб келмоқда. 

Aрнасой туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби 2021-йилда жами 500 нафар ўқувчи-спортчилар Жаҳон, Осиё, халқаро ҳамда миллий чемпионат ва кубокларда иштирок этиб 240 та медални қўлга киритилган (жаҳон чемпионатида – 2 та, Осиёда – 33 та, халқарода – 2 та, миллийда – 203 та):

а) олимпия спорт турлари бўйича – 7 та ( 7 та бронза);

б) миллий спорт турлари бўйича –25 та (4 та олтин, 8 та кумуш, 13 та бронза);

в) ноолимпия спорт турлари бўйича – 208 та (69 та олтин, 75 та кумуш, 64 та бронза).

Ушбу ўқувчи-спортчиларнинг 80 нафари миллий терма жамоа аъзолигига қабул қилинди,1 нафари Ўзбекистон спорт устаси, 160 нафари Ўзбекистон спорт усталигига номзодлик, 25 нафари биринчи спорт разряди ягона спорт таснифи талабларини бажарди.

Болалар-ўсмирлар спорт мактабида шуғулланувчилар туман ва вилоят мусобақаларида қатнашиб ғолиб ва совриндор бўлиб, иккинчи спорт разрядини 15 нафар, учунчи спорт разрядини 5 нафар, ўсмирлар учун биринчи спорт разрядини 128 нафар, ўсмирлар учун иккинчи спорт разрядини 149 нафар ва ўсмирлар учун учунчи спорт разрядини 184 нафари ягона спорт таснифи талабларини бажарди.

Ўзбекистон Респуликаси Президентининг ПҚ-5279 сонли қарорида болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2022-2023 ўқув йилидан аёллар улуши 30 % га етказиш белгиланган, ушбу талабни бажариш мақсадида 2021-2022-ўқув йилни ўзида 31 % га етқазилди. 

Шунингдек туманда ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини номоён қилишлари борасида ҳар бир маҳаллаларда стрет варкутлар, спорт турлари учун алоҳида енгил конструкцияли сендвич панеллий спорт заллари борасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништирди.

Анжуманда ҳудудда спорт соҳасида ёшларни спортга бўлган қизиқишларини тобора орттиришда спорт мажмуаларини кенгайтириш, малакали мураббийларни жалб қилиш, жойларда спорт майдонларни таъмирлаш ва жихозлар билан таъминлаш, Жаҳон, Осиё, халқаро ҳамда миллий чемпионат ва кубокларда ёшларнинг бориб келиш харажатлари хусусида қизғин фикр алмашувлар бўлиб ўтди. Журналистлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар