Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда «Касбим – келажагим» шиори остидаги «Улуғ аждодларга эҳтиром» мавзусида тадбир ўтказилди

Арнасойда «Касбим – келажагим» шиори остидаги «Улуғ аждодларга эҳтиром» мавзусида тадбир ўтказилди

16 февраль 2022 йил
540
0

Арнасой туман Маданият марказида «Касбим – келажагим»  шиори остидаги улуғ аждодларга эҳтиром кўрсатиш юзасидан Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 539 йиллигига бағишлаб  умумтаълим мактаблари ўртасида тадбир ўтказилди. 

Тадбирда Арнасой туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Насиба Эргашева, Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлими раҳбари Одил Зоидов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Арнасой туман бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова, Арнасой туман ҳалқ таълими бўлими мудири ўринбосари Наргиза Нарзуллаева, Адолат СДП Арнасой туман кенгаши раиси Шавкат Худойқулов, Арнасой тонги газетаси бош муҳаррири Хуршид Мирзаев ҳамда умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари иштирок этди. 

Мазкур тадбирда улуғ мутафаккир шоир ижоди, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур битган ўлмас асарларнинг жаҳон адабиётидаги юксак мақоми, ёшлар тарбиясидаги беқиёс аҳамияти борасида ўқувчи ёшлар томонидан саҳнавий кўринишлар номойиш этилди. 

Тадбир давомида умумий 5 та шарт бўйича 1-8-10-20-22-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўз билим ва салоҳиятларини синовдан ўтказишди. 

Тадбирда иштирокчилар шартлар юзасидан ғазалхонлик мушоираси ҳамда шоир шеърлари билан айтиладиган мумтоз қўшиқлар  ижроси ҳам барчага манзур бўлди.Танлов якунида шартлар юзасидан 22-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ғолибликни қўлга киритди.

 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар