Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Арнасойда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

29 январь 2022 йил
228
0

Бугун мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, орзу-истакларини руёбга чиқаришда ҳар қачонгиданда кўпроқ амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Арнасой туман Бобур маҳалла фуқаролари йиғинидаги 22-сонли умумтаълим мактабида ёшлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш борасида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. 

Мазкур очиқ мулоқотда Арнасой туман 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Рустам Умматқулов, Арнасой туман Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов, Бобур маҳалла фуқаролари йиғини раиси Идрис Пармонов ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этди. 

Очиқ мулоқот ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан ижтимоий ёрдам, тадбиркорлик қилиш учун кредитлар ажратиш, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш, контрак пулларини тўлаш, сафарбарлик чақируви резерви каби 7 та мурожаат ва таклифларини билдирилди. 

Шунингдек аҳоли томонидан ҳам уй-жой ва кўчаларга тунги ёритгичларни ўрнатиш каби 4 та мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатлар бўйича туман ташкилот ва корхона раҳбарларига зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар