Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида

29 январь 2022 йил
302
0

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз олтинчи

сессиясини чақириш тўғрисида.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши регламентининг 12-моддасига мувофиқ

ҚАРОР  ҚИЛАМАН: 

  1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси 2022 йил 4 февраль куни соат 10-00 да Арнасой шаҳарчасида чақирилсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

- Арнасой тумани жиноят, фуқаролик ва иқтисодий суд раисларининг 2021 йил давомидаги фаолияти ҳақидаги ахборотлари тўғрисида;

- Арнасой туман прокуратурасининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2021 йил мобайнидаги фаолияти юзасидан ахбороти ҳақида;

- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғининг 2021 йил давомидаги фаолияти тўғрисида ахборотини эшитиш;

- Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 2021 йил давомида ҳудудда жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати бўйича ҳисоботи тўғрисида;

- “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили давлат дастурининг ижроси ҳамда ёшлар муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғининг соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотини эшитиш;    

-  Туман ёшлар ишлари агентлиги раҳбарининг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан ахборотини эшитиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ижросини муҳокама қилиш;

- Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг 2021 йил 4 декабрдаги 01-397-сонли йиғилиш баёни тўғрисида;

- Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг сарфланиши тўғрисида;

- Туман ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман ҳокимининг ўринбосарлари Г.Ҳайдарова, Н.Эргашева ҳамда ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов)ларга сессияга тайёргарлик кўришга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда кун тартибига киритилган масалалар бўйича тегишли ҳужжатларни халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятига жорий йилнинг 1 февралига қадар тақдим этиш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарор “Арнасой тонги” газетасида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов) зиммасига юклансин.

 

               Туман ҳокими                                  Х.Алимарданов

sessiya_chairish_trisidagi_aror.pdf [264,13 Kb] (юклаб олинди: 10)

Онлайн: sessiya_chairish_trisidagi_aror.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар