Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда 3-сектор томонидан сайёр қабул ўтказилди

Арнасойда 3-сектор томонидан сайёр қабул ўтказилди

28 январь 2022 йил
208
0

Бугун туманимизда инсон қадри ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда 3-сектор туман ИИБ томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар анашулар жумласидандир. 

Арнасой тумани Ғ.Ғулом маҳалласида 3-сектор раҳбари Арнасой туман ИИБ бошлиғи подполковник Рустам Умматқулов томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. 

Мазкур сайёр қабулда Ғ.Ғулом МФЙ раиси, Ҳоким ёрдамчилари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирок этди. 

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, электр таъминоти устунларини алмаштириш, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик қилиш учун кредитлар ажратиш, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш каби масалалар бўйича 7 та мурожаатлари тингланди. 

Мурожатларнинг қарийб 40 фоизи жойида ҳал этилди.  Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди. Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар