Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда доимий комиссия йиғилиши ўтказилди

Арнасойда доимий комиссия йиғилиши ўтказилди

28 январь 2022 йил
176
0

Президентимизнинг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида 2021 йил 1 январдан бошлаб мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш маҳаллий халқ депутатлари Кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган. 

Шундан келиб чиқиб, халқ депутатлари Арнасой тумани Кенгаши Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида 9-19-умумий ўрта таълим мактабларига директорликка тавсия этилган номзодлар кўриб чиқилди. 

Таъкидлаш лозимки, бўш ўринларга ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан кўрсатилган мактаб директорларининг номзодлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлов орқали танланади. Мактаб директори лавозимига номзодлар ушбу танловда ўзларининг мактаблари фаолиятини кейинги уч йил ичида юқори даражага кўтариш дастури билан қатнашади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар