Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40

Расмий муносабат

12 январь 2022 йил
219
0

Яқинда “Миллий”  телеканали  “Миллар” информацион дастури орқали Жиззах вилояти Арнасой тумани Ҳамид Олимжон ва Беруний кўчалари кесишмасидаги лойли ва таъмирталаб йўл аҳолини қийнаб келаётгани танқид қилинган.

Мазкур масала юзасидан Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ўрганиш ишлари олиб борди.

Арнасой туманидаги Ғолиблар маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси томонидан “Миллий”  телеканалининг  “Миллар” кўрсатувига Ғолиблар МФЙдаги Ҳамид Олимжон ва Беруний кўчалари таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги борасида мурожаат қилишган.

Хўш уларнинг мурожаатлари қай тарзда ҳал этиш чоралари кўрилди? Аҳоли ушбу мурожаат йўллашдан олдин тумандаги тегишли ташкилот раҳбарларига муаммони айтишганми? Ушбу ички йўл эндиликда қанча муддат асосида таъмирланади?

Ғолиблар маҳалласининг Ҳамид Олимжон ва Беруний кўчаларининг 70 метр бўлган кесишмаси ҳақиқатдан ҳам ёғингарчилик мавсумида аҳоли қатнови учун ноқулайликлар туғдираётган экан.

Ушбу ички йўлни таъмирлаш учун Ғолиблар маҳалла раиси ўз назоратига олган, халқнинг талаби – хақ талаб дея таклиф билан тегишли соҳа вакилларига мурожаат қилган. Натижада мазкур 70 метрли ички йўл 2021 йилда шағал ётқизилган, аммо асфалть  қилинмаган. Маҳаланинг ушбу кўчалари пастликда жойлашганлиги боис ёғингарчилик вақтида кўча хақиқатдан ҳам шағал ётқизилган бўлсада, одам юриб бўлмас даражага келиб қолганди.

Ўрганишлар натижасида хақиқатдан аҳоли Ҳамид Олимжон ва Беруний кўчалари кесишмасининг 70 метрли жойини асфалть қилиш борасида тегишли соҳа вакилларига мурожаат этмаган. Улар тўғридан-тўғри “Миллий”  телеканалининг “Миллар” кўрсатувига аноним тарзда мурожаат этишган.

Воҳоланки ушбу маҳалланинг раиси, ҳокимият вакиллари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига мурожаат этганида ҳам масалага шу ернинг ўзида ечим топилар эди.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Арнасой туман ободонлаштириш бошқармаси бош муҳандиси Шерзод Худойқулов билан бўлган суҳбатда маҳалланинг Ҳамид Олимжон ва Беруний кўчаларининг кесишмаси жорий 2022 йилнинг 1-чорагида дастурга киритилиб, Арнасой йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан давлат дастури доирасида асфалтьлаш ишлари олиб борадиган бўлди.

Айни дамда эса ушбу 70 метрли кўча пастлигини инобатга олиб яна бир бор шағал тўшаш ишлари якунига етказилди.

Жорий йилнинг 1-чораги якуни билан соҳа вакилларининг берган маълумоти асосида асфалть ҳам ётқизилиши қайт этилди.

Ҳар қандай фикр ва мулоҳазалар бўлмасин биз сизнинг диққат марказингизда эканлигимиздан хурсандмиз!

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар