Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ҳоким ёрдамчиси маҳалланинг «ўсиш нуқтаси»дан келиб чиқиб тадбиркорликка эътибор қаратмоқда

Ҳоким ёрдамчиси маҳалланинг «ўсиш нуқтаси»дан келиб чиқиб тадбиркорликка эътибор қаратмоқда

20 январь 2022 йил
204
0

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Арнасой туманида ҳам  маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари лавозими ташкил этилди. 

Арнасой тумани Олтин водий маҳалла фуқаролари йиғини ҳоким ёрдамчиси Суннат Боймуротов маҳалланинг «ўсиш нуқтаси»дан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.

 

Жумладан доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга яқиндан кўмак бермоқда. 

Маҳаллада аҳолининг кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган хизмат турларини ривожлантириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда, аммо камчиликлар ҳам йўқ эмас. 

Маҳаллада чархчилик ва косибчилик йўқлиги боис, ушбу соҳа билан шуғилланишни бошламоқчи бўлган фуқароларга банк кредити ва ёки субсидия ажратилиши қайд этилди. 

Айни дамда ўрганишлар давомида чархчилик, косибчилик, тикувчилик, паррандачилик, иссиқхона бошқа йўналишлар бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган 12 нафар фуқаролар рўйхати шакллантирилди. 

Туманимиз қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик ҳамда паррандачиликка ихтисослашганлиги боис Олтин водий маҳалласида чорва молларини кўпайтириш,  паррандачиликни ривожлантиришда банк кредитларини ажратиш лозим, — дейди ҳоким  ёрдамчиси Суннат Боймуротов. — Шунингдек ушбу соҳаларни кўламли равишда ривожлантириш учун яна бир масалалардан бири ер ажратиш мақсадга мувофиқдир. 

Айтиш жойиз бу борада ҳам ҳоким ёрдамчиси маҳалланинг «ўсиш нуқтаси»дан келиб чиқиб лойиҳалар асосида изланиш олиб бораётир. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар