Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Йил сарҳисоб қилинди

Йил сарҳисоб қилинди

19 январь 2022 йил
192
0

Тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топилишида Арнасой туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ўрни аҳамиятли бўлмоқда.

Жумладан 2021 йилнинг якуни бўйича тадбиркорлардан Арнасой туманидаги Бош вазир қабулхонасига бевосита 116, сайёр қабулларда 127 та, Ишонч телефони орқали 117 та, «business.gov.uz» портали орқали 26 та жами бўлиб 386 та фуқаролар томонидан 415 та мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг 413 таси яъни қабулхона кўрсатмаси билан мутасадди идоралар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди. Уларнинг 252 таси ижобий ҳал қилинди ҳамда 161 тасига тушунтириш бериш орқали ижроси таъминланди.

Жумладан келиб тушган мурожаатларнинг 68 таси кредит, 17 таси ер ажратиш, 10 таси инфратузилма тармоқларига уланиш, 13 таси солиқ масаласида ва 307 таси бошқа турли масалалардир.

Шунингдек ҳисобот даврида 12 та такрорий "Ўзагросуғурта" Жиззах вилояти филиалида 7 та, Агробанк Арнасой филиалида 1 та, Халқ банк Арнасой филиалида 1 та, Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасида 1 та, Арнасой туман ҳокимиятида 2 та мурожаат келиб тушган.

Арнасой туманидаги Бош вазир қабулхонаси барча секторлар раҳбарлари билан биргаликда 2021 йил давомида 260 нафар тадбиркорлар иштирокида 17 маротаба сайёр қабуллар ташкил этилди. Мазкур сайёр қабул жараёнида тадбиркорлар томонидан 137 та мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, 109 та масалалар ижобий ҳал этилишига эришилди.

Мурожаатларнинг ўрганиб чиқилишида тадбиркорларнинг ҳақли талабларини қаноатлантиришда ҳам тизимли муаммолар аниқланганлиги сабабли қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида Арнасой туманидаги Бош вазир қабулхонаси ва Жамоатчилик кенгашлари томонидан 22 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Олий Мажлисга киритиш учун Жиззах вилоятидаги Бош вазир қабулхонасига асослантирилган таклифлар берилди.

 

       

Лазиз МАМАРАИМОВ

Арнасой туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар