Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида

13 январь 2022 йил
148
0

 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз бешинчи

сессиясини чақириш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши регламентининг 12-моддасига мувофиқ

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

  1. 1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси 2022 йил 20 январь куни соат 10-00 да Арнасой шаҳарчасида чақирилсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

- “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили давлат дастурининг ижроси ҳамда ёшлар муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Арнасой туман прокуратурасининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2021 йил мобайнидаги фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

-  Жиззах вилояти Арнасой туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2021 йил якунига кўра амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида;    

- Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2022 йил учун иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман ҳокимининг ўринбосарлари Г.Ҳайдарова, Н.Эргашева ҳамда ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов)ларга сессияга тайёргарлик кўришга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда кун тартибига киритилган масалалар бўйича тегишли ҳужжатларни халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятига жорий йилнинг 12 январига қадар тақдим этиш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарор “Арнасой тонги” газетасида ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи (Р.Жозилов) зиммасига юклансин.

  

Туман ҳокими вазифасини

вақтинча бажарувчи:                                                      З.Исматов


sessiya_chairish_trisidagi_aror.pdf [261,27 Kb] (юклаб олинди: 9)

Онлайн: sessiya_chairish_trisidagi_aror.pdf

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар