Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида ҳоким ёрдамчи ўз фаолиятини бошлади

Арнасой туманида ҳоким ёрдамчи ўз фаолиятини бошлади

17 январь 2022 йил
262
0

Арнасой туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари 11 январдан ўзларига бириктирилган маҳаллаларда хизмат вазифаларини бажаришга киришди.

Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тумандаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинида иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳар бир маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларини белгилаш, хонадонбай рўйхат асосида маҳалла кесимида ҳақиқий ижтимоий вазиятни аниқлаш, ойма-ой амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, маҳалланинг «ўсиш нуқтаси»дан келиб чиқиб, етакчи тадбиркорлар билан ҳамкорликда таклиф этаётган янги лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш, маҳаллаларда аҳолининг кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган хизмат турларини ривожлантириш, аҳолини, биринчи навбатда ишсиз ёшлар ва аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ишлар олиб боради. 

Жорий йил январь ойи якунига қадар Арнасой туманда ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилади. Ушбу тизим асосида ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги мониторинги амалга ошириб борилади, ҳар чорак якуни бўйича ишда юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари миллий кадрлар захирасига киритилиши белгиланди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар