Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда "Аёллар дафтари"ни рўйҳатга олиш ишлари давом этмоқда

Арнасойда "Аёллар дафтари"ни рўйҳатга олиш ишлари давом этмоқда

12 январь 2022 йил
241
0

"Аёллар дафтари"ни юритиш ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш борасида 2022 йил январ ойидан бошлаб Ўзбекистонда «аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг 3-босқичи бошланди. 

Айни вақтда республикадаги барча маҳаллаларда яшовчи 30 ёшдан ошган хотин-қизларни хонадонма-хонадон юриш орқали қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган. 2022 йил 31 январига қадар давом этиши белгиланган мазкур жараёнлар Арнасой туманида самарали ташкил этилиб 8 кишидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан рўйҳат олиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Мазкур ишчи гуруҳга аъзоларига маҳалла фуқаролар йиғини раиси, унинг ҳуқуқ-тартибот ва оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича икки нафар ўринбосари, ҳудудий давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари жалб этилган.

Арнасой туманида «аёллар дафтари»нинг 3-босқичида аёлларнинг муаммолари қайтадан ўрганилиб, бунда ҳеч бир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар четда қолиб кетмаслигига алоҳида эътибор қатилмоқда. 

Жумладан туманда жами 7957 нафар 30 ёшдан юқори хотин-қизлар бўлиб, шундан жорий йилнинг 12 январ ҳолатига 954 нафар хотин-қизлардан сўровномалар олинди.  

Қайт этиш жоиз 2022 йилда «аёллар дафтари»га хотин-қизлар қуйидаги 6 та тоифа бўйича рўйхатга олиниши кўзда тутилган:

  • 1-тоифа: Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар. Бунда бандлиги таъминланмаган, аммо ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилади;
  • 2-тоифа: Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар. Бунда бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилади;
  • 3-тоифа: Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар. Бунда боқувчиси вафот этган ёки жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ёхуд руҳий касалликка чалинган, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, боқувчиси бедарак йўқолган ҳамда никоҳи бекор қилинган эҳтиёжманд хотин-қизлар ҳамда ФҲДЁ органларининг маълумотномасига кўра ёлғиз аёллар киритилади;
  • 4-тоифа: Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар. Бунда меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизлар киритилади;
  • 5-тоифа: Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар. Бунда нотурар жойларда истиқомат қилаётган, доимий турар жойи йўқ ёки турар жойида яшаш учун шароити бўлмаган, шунингдек, бир хонадонда 3 ва ундан ортиқ оила бўлиб яшаётган, бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилади;
  • 6-тоифа: Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар. Бунда ногиронлиги бўлган фарзандини парваришлаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилади.

Қайд этилишича, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оилалардаги хотин-қизлар ҳам «аёллар дафтари»га киритилиши мумкин. «Аёллар дафтари»нинг 3-босқичи рўйхатига киритиладиган эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш ишлари 10 февралда якунланади. 

Феруза АБДУЛЛАЕВА

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий

фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар