Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Арнасой туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

11 январь 2022 йил
343
0

 

Арнасой туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги 2021 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-742-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27, 99-моддалари ҳамда Жиззах вилоят Молия бош бошқармасининг 2021 йил 30 декабрдаги 01-20-08-01-3974-сонли хатига асосан 2022 йил учун туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги 2021 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-742-сонли Қонунига мувофиқ Арнасой туман маҳаллий бюджетининг даромадлари 25 520,2 млн.сўм, харажатлари 67 062,0 млн.сўм миқдорда,
    4-иловасига мувофиқ республика бюджетидан туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган трансфертлар 41 541,8 млн.сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. 2022 йил учун туманнинг даромадлар прогноз режа кўрсаткичлари  2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  3. 2022 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари тўлиқ туман маҳаллий бюджетида қолдирилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари)
  • давлат мулки бўйича ижара тўловлари;

б) Вилоят ва туман маҳаллий бюджетлари ўртасида тақсимланади:

  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
  • бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи;
  • қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

в) вилоят бюджетига қуйидагилар тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

  • айланмадан олинадиган солиқ;
  • қонунчиликда белгиланган миқдорлардаги давлат божлари (патент божларидан ва лицензиялар берганлик учун давлат божларидан ташқари);
  • қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;
  • айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;
  • қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлар, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш йиғими ва ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан ташқари);
  • қонунчиликда белгиланган миқдорларда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва ажратмалар;
  • давлат активларини жойлаштиришдан, фойдаланишга (ижарага) беришдан ва сотишдан қонунчиликда белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар;
  • мобил алоқа хизматлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишинча 2021 йилнинг
    1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ;
  • фойда солиғи (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари)
  1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мустақиллигини янада ошириш учун 2022 йилда ҳам қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкасидан келиб чиқиб туман кесимида Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 7-иловага ҳамда жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлоқ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига 0,5 дан 2,0 гача миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратма меьёрлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан туман маҳаллий бюджетининг тақсимотини ўрнатилган тартибда вилоят Ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
  3. Ушбу қарорнинг 4-иловасига мувофиқ туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил учун даромадлари ва харажатларининг чегаравий ҳажмлари маълумот учун қабул қилинсин ҳамда республика бюджетидан туман маҳаллий бюджетларига ўтказиладиган тартибга солувчи трансфертлар миқдори тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини шаҳар ва туманлар бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилансин.

  1. Туманнинг туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
    2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Туманнинг туман бюджетидан 2022 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ захира жамғармалари маҳаллий бюджетларнинг тасдиқланган харажатларининг камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилиши белгиланганлигидан келиб чиқиб, 2022 йил учун туманнинг туман бюджети захира жамғармаси ҳажми 632,7 млн.сўм миқдорида тасдиқлансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармалари маблағларини туман бюджет параметрларида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. Туман ҳокимлиги ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида ташкил этилган «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га маҳаллий бюджетларнинг тасдиқланган харажатларининг
    5 фоизига тенг миқдорида маблағ режалаштирилишини таъминласин.
  2. 2022 йил учун туман бюджетининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлари миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.
  3. Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалар молия йили давомида туман Халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари асосида ишлатилиши белгилансин. Кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни молиялаштириш ҳолатлари юзага келганда тегишли ҳокимларнинг қарор ва фармойишларига асосида ишлатилиб кейинчалик Халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот бериб борилсин.
  4. Қонуннинг 2-иловасида кўрсатилган туман маҳаллий бюджетининг даромадлар прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, туман ҳокимлиги вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш бўйича мурожаат қилади.
  5. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан қўшимча равишда амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетларнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манбаа маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.
  6. Туман ҳокимлиги тегишли бюджетни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин.
  7. Бюджет ижросининг очиқлилигини таъминлаш мақсадида бюджет маблағи тақсимловчилари;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштиради.

Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими тумандаги Инвестиция дастурининг ижроси этилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларига ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай жойлаштиради.

Туман Давлат солиқ инспекцияси тақдим этилган солиқ имтиёзларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни солиқ тўловчилари кесимида  ўз расмий веб-сайтларига ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай жойлаштирсин.

Туман молия бўлими бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар кесимида туман маҳаллий бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва уларни ижроси тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларига ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай жойлаштиради.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман молия бўлими (М.Эшбоев), туман Давлат солиқ инспекцияси (Х.Умуров)ларга
    2022 йилдаги бюджет-солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар, солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  2. Қарор расмий нашрларда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
  3. Мазкур қарор “Арнасой тонги” газетасида расман эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг arnasoy.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

     

 Туман Кенгаши раиси                  Х.Алимарданов


aror-byudzhet.zip [3,92 Mb] (юклаб олинди: 12)

 

 


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар