Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Чўлқуварда ёшлар ўртасида сайёр учрашув ўтказилди

Чўлқуварда ёшлар ўртасида сайёр учрашув ўтказилди

06 январь 2022 йил
193
0

Ёшлар – келажагимиз кафолати. Ёшлар учун яратилган қулайликлар, шароитлар, имкониятлар – фаровон келажакка қадам босишда кенг очилган эшиклар деганидир. Аҳолининг уюшмаган қатлами ўртасида ўтказилаётган бундай сайёр учрашувлар самимий ва ошкора руҳда ўтмоқда.  

Бугунги сайёр учрашувда Арнасой тумани 1-сектор худуди бўлган Чўлқувар маҳалла ёшлари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Исматов ва туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Рўзимурод Бобоевларга тўғридан-тўғри мурожаат қилди. 

Учрашувда ёшлар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ички йўлларни таъмирлаш, таълим кредити олиш, электр энергияси ва суюлтирилган газ боллонлар билан боғлиқ жами 9 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан 1 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 8 та мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.

Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан ваколатли идораларга топшириқлар берилди.

Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. 

Арнасой туманида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар