Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Обод қишлоқ – Тинчликдаги ўзгаришлар

Обод қишлоқ – Тинчликдаги ўзгаришлар

23 декабрь 2021 йил
397
0

Халқ билан мулоқот қилиш халқнинг дардини эшитиш аҳолининг давлат ва жамиятдан рози бўлиб яшашига ундамоқда. Боиси “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак. Зеро, халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага ёки узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак!”. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инсонпарварликка йўғрилган тамойили бугун ҳар соҳада ўз исботини топмоқда. 

Жумладан Арнасой туманидан 35-40 км узоқликда жойлашган Тинчлик маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида жами 2,4 км ички йўллар тамирланиб, шундан 1,2 км асфальтбетон, 1,2 км тупроқ йўлда қум-шағал аралашмаси ётқизилди. 

Маҳаллада 13 км электр энергияси учун ёпиқ кабеллар ва 2 та трансформаторлар ўрнатилиб, таьмирлаш ишлари амалга оширилган бўлса, аҳолини газ таъминотини билан яхшилаш бўйича 40 дона газ баллонлар етказиб берилди.

Ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмани яхшилаш мақсадида маҳалладаги 9-19-сонли мактаблар ва 1 та тиббиёт муассасаси жорий таъмирдан чиқарилди. Маҳалла кўчалари ва йўлакчаларга 41 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. 

Обод қишлоқ давлат дастурининг ижроси юзасидан Арнасой туман Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати биргаликда Тинчлик маҳалласида аҳолига яратилган қулайлик ва шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрдик. 

Аҳолига суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказилмоқда

Арнасойнинг чека маҳаллаларида яшовчи аҳолига суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш борасида ибратли ишлар йўлга қўйилган. Бунинг учун “Айланма” услуби жорий этилди. Энди аҳолининг газ машинасини кутиб, кўзи толмайди. Ойнинг маълум бир кунида газ баллонлари тўлдирилган автомашина ҳар бир дарвоза остонасида пайдо бўлади. 

— Авваллари газ баллонлари алмаштирилишини 2-3 ойлаб кутишимизга тўғри келарди, — дейди Арнасой туман Тинчлик МФЙ раиси Қахрамон Шомуратов. — Айни пайтга келиб ҳар ойнинг 10-санасида маҳалла аҳли ўз баллонларини алмаштириш имконига эгалар.

Қайд этиш жоиз аҳолининг бир жойда тўпланиб туришларининг олдини олиш мақсадида “Arnasoytumangaz” газ таъминоти филиали ҳар бир хонадонга якка тартибда хизмат кўрсатилмоқда.

Аҳоли уй-жойларининг мўриконлари дуд бурунлардан тозаланмоқда

Жойларда ёнғин, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис гази заҳарланишидан сақланиш билан боғлиқ техноген ҳодисаларнинг олдини олиш, аҳолининг ёнғин хавфсизлигига оид билимларини мустаҳкамлаш, бу борада аҳоли ўртасида профилактик тадбирларни амалга ошириш юзасидан учрашув, давра суҳбати ҳамда ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. 

Жумладан Арнасой туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Тинчлик маҳалласида фуқароларга қиш мавсумида давлат стандартидан ўтган, яроқли иситиш мосламаларидан фойдаланиш, уй-жойларнинг мўриконлари тозалаш, ис газидан заҳарланишдан сақланиш билан боғлиқ хавфсизлик қоидаларига амал қилиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилиб, зарур кўрсатма ва тавсиялар ҳамда амалий ёрдамлар бериб келинмоқда. 

– Ҳар бир фуқаро кундалик турмушда, хизмат фаолиятида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиши зарур, — дейди Арнасой туман ФББ бошлиғи Иномжон Аманов.  — Акс ҳолда ўзимиз ва яқинларимиз ҳаётини хавф остига қўйишимиз мумкин. Шу сабабли ҳам барчамиз мутахассислар томонидан берилган тавсия ҳамда кўрсатмаларга амал қилайлик. Зеро, огоҳлик тинч ва осойишта ҳаётимиз кафолатидир. 

 

Давлат хизматларининг хизмати

Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган хизматлар тез, сифатли амалга оширилиши аҳолини мамнун этаётгани айни ҳақиқат.

Арнасой тумани Тинчлик маҳалла фуқаролари йиғинида аҳолини тоза ичимлик суви билан таминлаш борасида Арнасой туман давлат хизматлари маркази томонидан сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олишни расмийлаштириш юзасидан уйма-уй юриб 15 нафар хонадонга хизмат кўрсатишди.

Дархақиқат 1-сектор худуди бўлган Тинчлик маҳаллада ҳар бир соҳа вакиллари аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида ўз хизматлари орқали амалий ёрдам қилиб келаётганлигининг гувоҳи бўлдик. Бу каби ишлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар