Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда 11-синф ўқувчилари ўртасида “Касблар дунёси” танлови ўтказилди

Арнасойда 11-синф ўқувчилари ўртасида “Касблар дунёси” танлови ўтказилди

22 декабрь 2021 йил
247
0

Арнасой тумани Янгибўстон МФЙдаги 2-14-сонли умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари ўртасида “Касблар дунёси” танлови ўтказилди.

Танловда иштирокчилари дастлаб “Ўзини таништириш” – яъни танлаган касблари, Олий таълим муассасалари ва унга кириш йўлида тайёргарлик жараёнлари борасида бўлди.

“Савол – жавоб” шартларида 11 йил давомида мактабда  она-тили фанидан олган билим савияларини чиғириқдан ўтказди.

Кириб келаётган 2022 йилни кутиб олишда “Янги йил дастурхони ва янги йил арчасини безатиш” борасида бўлди.

Шунингдек тўртинчи шарт “Мактаб битирувчисининг келажаги” деб номланиб ўқувчилар томонидан саҳнавий кўринишлар намойиш қилинди.

Мазкур беллашувда ҳар иккала мактабнинг ўқувчи ёшлари ўз салоҳиятлари ва қобилятларини аниқ ва равон кўрсата олишди.

Тадбирнинг дастлабки шартлари юзасидан пешқадамлик қилаётган 2-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари савол-жавоб шартларида бироз ортда қолиб 14-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига ғолибликни бой бериб қўйди. Натижада 14-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлар жамоаси ғолиб бўлди.

Дархақиқат ёшларни билим савиясини чархлашда, уларни етук ва салоҳиятли қилиб ҳаётга таёрлашда бу каби тадбирларни ўрни муҳим ва аҳамиятлидир. Зеро куч, билим ва тафаккур – келажак лидерларини тайёрлашда хизмат қилиди. 

Ортиқ АМАКОВ

Халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати,

Арнасой туман 14-сонли умумтаълим мактаби директори

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар