Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда спортнинг футбол тури бўйича “Ҳоким кубоги” ўтказилди

Арнасойда спортнинг футбол тури бўйича “Ҳоким кубоги” ўтказилди

20 декабрь 2021 йил
367
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш” тўғрисидаги ПФ-6099 сонли фармони ижросини таъминлаш юзасидан 15-18 декабр кунлари Арнасой тумани О.Водий маҳалла фуқаролари йиғинида “Ҳоким кубоги” учун спортнинг “мини футбол” тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада тумандаги маҳалла фуқаролари йиғинидаги уюшган ва уюшмаган ёшлардан таркиб топган 16 та жамоалар ҳоким кубоги соврини учун ўзаро беллашди. 

Мусобоқа давомида муросасиз кечган бахсларда маҳаллалардан келган терма жамоалар ўз маҳаратларини кўрсата олишди. 

Ушбу мусобоқада Арнасой туман Туризм ва спорт бўлими ва туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ва ёшлар иттифоқи туман кенгашлари ташкилий жарёнларини ўз қўлига олишди. 

Бу каби ўтказилаётган мусобоқа Арнасой туманида ёшларни ўзлари қизиққан спорт турига кенг жалб қилиш ва юртимизда энг кучли футбол жамоларини шакиллантиришдан иборат эканлиги қайд этилди. 

Ўйин сўнгида 1-ўринни Янгибўстон МФЙ, 2-ўринни Олтин водий МФЙ, 3-ўринни Бобур МФЙларнинг терма жамоалари қўлга киритиб ғолиб бўлишди.

Ғолиб жамоаларни Арнасой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Исматов туман ҳокимлигининг диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар