Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи бўйича Жиззах вилоятида намуна тариқасида жорий қилинган “Ҳоким ёрдамчи”лари томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан туман ҳокимининг тақдимоти тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи бўйича Жиззах вилоятида намуна тариқасида жорий қилинган “Ҳоким ёрдамчи”лари томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан туман ҳокимининг тақдимоти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи бўйича Жиззах вилоятида намуна тариқасида жорий қилинган “Ҳоким ёрдамчи”лари томонидан келгусида амалга ошириладиган ишларни тинглаб, муҳокама қилиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи бўйича Жиззах вилоятида намуна тариқасида жорий қилинган “Ҳоким ёрдамчи”лари томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан туман ҳокимининг тақдимоти маълумот учун қабул қилинсин.
- Маҳаллаардаги “Ҳоким ёрдамчи”лари, сектор раҳбарлари ва фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда:
- маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни “хонадонбай” ўрганиб, жумладан, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиб бориш;
- ўзига бириктирилган маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, маҳалладаги ҳар бир ёшни даромад топиш манбаи ва иш билан таъминлашлари учун бор билим тажрибасини сафарбар этиши, бу борада соҳага тааллуқли вазирлик ва идоралар, тармоқ корхоналари билан биргаликда барча зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш;
бунда, 2022 йилда тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида маҳалланинг ўсиш нуқтасини (драйвери) ва ихтисослашувидан келиб чиқиб, дехқончилик, чорвачилик, паррандачилик, иссиқхоналар қуриш ва бошқа мақсадларга шунингдек, “етакчи” тадбиркорлар ва аҳолига имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилиши бўйича ўзининг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишини ўз фаолиятини амалга оширишда эътибор қаратиши лозим бўлган асосий вазифалар қилиб белгилаб олсин.
- Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларига;
депутатлик назорати доирасида “Ҳоким ёрдамчи”лари вазифалари ижроси юзасидан маълумотларни олиб, таҳлиллар асосида халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари муҳокамасига ахборотларини эшитиш билан боғлиқ масалаларни киритиб бориш тавсия этилсин.
- “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)ларга “Ҳоким ёрдамчи”лари вазифалари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш, туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
- Мазкур қарор қабул қилингандан кучга киради.
Туман Кенгаши раиси Х.Алимарданов
Онлайн: aror-okim-erdamchilari.pdf