Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий қилинган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида кам ташаббус кўрсатаётган ёки иштирок этмаётган тумандаги корхона ва ташкилотлар ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иш фаолиятига баҳо бериш тўғрисида

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий қилинган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида кам ташаббус кўрсатаётган ёки иштирок этмаётган тумандаги корхона ва ташкилотлар ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иш фаолиятига баҳо бериш тўғрисида

11 декабрь 2021 йил
250
0

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий қилинган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида кам ташаббус кўрсатаётган ёки иштирок этмаётган тумандаги корхона ва ташкилотлар ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иш фаолиятига баҳо бериш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 2 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган “Яшил макон” лойиҳаси тадбирини ўтказиш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида кам ташаббус кўрсатаётган ёки иштирок этмаётган корхона, ташкилот ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иш фаолиятига баҳо бериш бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 
  2. Тумандаги мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

- мевали, манзарали ва бутасимон кўчатлар ҳамда қаламчалар экилишини жиддий назоратга олиш;

- манзарали ва бутасимон кўчатлар экилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳамда экилганлигини тасдиқловчи фотосуратларни туман штабига тақдим этиб бориш;

- “Яшил  макон” умуммиллий ҳаракатида кам ташаббус кўрсатаётган ва сусткашликка йўл қўйган корхона, ташкилот, фермер хўжаликлари жорий йилнинг 10 декабрига қадар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини якунлаш;

- ташкилотга қарашли ҳудудларда архитектура ва ландшафт-дизайн талаблари асосида ҳудудга кўрк берувчи ноёб турдаги йирик ҳажмли кўчатларни экишга алоҳида эътибор қаратсинлар;

- маҳаллалар, аҳоли пуктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар, хиёбонлар, қабристонлар, ички ва магистрал йўллар бўйлаб бўш турган майдонларга кўчатларни экиш тадбирларини уюшқоқлик билан ўтказилишини ташкил этиш;

- кўчат экилган объектларга масъулларни бириктириш, кўчатларни доимий парваришлаш, уларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш ва пайҳон этилишининг олдини олиш чораларини кўриш вазифалари топшрилсин.                     3. Туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси (Н.Камолов) мавжуд экилган дарахт ҳамда кўчатларни хатловдан ўтказиб, уларнинг тури ва сони, кўчат экилган ҳудуднинг аниқ манзили ва уни парвариш қилишга масъулларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантирсин.

  1. “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)ларга кўкаламзорлаштириш тадбирларининг аҳамияти ва уни амалга ошириш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари туман Кенгашининг “Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари” доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  3. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

  

                  Туман Кенгаши раиси                           Х.Алимарданов

aror-yashil-makon.pdf [262,99 Kb] (юклаб олинди: 3)

Онлайн: aror-yashil-makon.pdf

 

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар