Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Туман ҳокимининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан фуқароларга маблағ ажратиш ҳақидаги фармойишларини ҳамда маблағ ажратишга тавсия этилаётган номзодлар рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида

Туман ҳокимининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан фуқароларга маблағ ажратиш ҳақидаги фармойишларини ҳамда маблағ ажратишга тавсия этилаётган номзодлар рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида

11 декабрь 2021 йил
212
0

Туман ҳокимининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан фуқароларга маблағ ажратиш ҳақидаги фармойишларини ҳамда маблағ ажратишга тавсия этилаётган номзодлар рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  
22 апрелдаги 213-Ф-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш, сектор раҳбарлари ва фуқаролар йиғинлари раисларининг муҳтож оилаларга “Саховат жамғармаси”дан моддий кўмак бериш ҳақидаги таклифларини муҳокама қилиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
    22 апрелдаги 213-Ф-сонли Фармойиши раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан моддий ёрдам беришга тавсия этилаётган фуқаролар рўйхати 1-иловага мувофиқ, моддий ёрдам беришга тавсия этилмаётган фуқаролар рўйхати 2-иловага мувофиқ, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги туман ҳокимининг фармойишлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. “Арнасой тонги” газетаси А.Мирзаев ва туман ҳокимлиги матбуот котиби Р.Нурматовларга мазкур қарорни газета саҳифаларида ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида кенг ёритиш тавсия этилсин.
  4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклансин.
  5. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

Туман Кенгаши раиси                                             Х.Алимарданов

aror_sahovat_va_kmak_zhamarmasi.pdf [330,73 Kb] (юклаб олинди: 18)

Онлайн: aror_sahovat_va_kmak_zhamarmasi.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар