Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ТАДБИРКОРЛИК ВА ХУСУСИЙ МУЛКНИ ҲИМОЯ КИЛИШ - ЗАМОН ТАЛАБИ

ТАДБИРКОРЛИК ВА ХУСУСИЙ МУЛКНИ ҲИМОЯ КИЛИШ - ЗАМОН ТАЛАБИ

25 октябрь 2021 йил
48
0

Мамлакатимизда тадбиркорлик субьектлари ўз фаолиятларини юритишлари учун катор қулайлик ва имкониятлар яратилмокда. Тадбиркорларга яратилган имтиёз ва енгилликлар мамлакатимизнинг иктисодий салоҳиятини оширишга хизмат килмокда.

Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама химоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар кабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-418-сон Қонуни тасдиқланганидан сўнг Арнасой тумани статистика булими томонидан туманда тадбиркорликни фаолиятини ривожлантириш уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя килиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этиладиган хукукбузарликларни олдини олиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан кўплаб амалий ишлар бажариб келинмокда.

Ушбу конуннинг 3-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги Кодекси (кейинги ўринларда ЎзР МЖтК деб аталади)нинг 271-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 11-банд билан. 305-моддаси (Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари) тўртинчи кисм билан тулдирилган.

Шунингдек, ЎзР МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига мувофик, "агар ушбу кодекс 215-моддасининг биринчи кисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир эттан тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлигига зарар етказилган ҳоллар мустасно" деб белгиланди ва бундай ҳолатда маьмурий ҳуқуқбузарлик тугрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги қайд этади.

Қайд этиш жоизки, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига  Арнасой туманида 105 та янги корхона ва ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, уларнинг жами сони 681 тага етди. Шундан фаолият юритаётганлари 651 тани ташкил этади. Янги ташкил этилган корхоналарнинг барчаси 105 таси (100.0 фоизи) кичик тадбиркорлик субъектларидир.

Ушбу қонун талабларининг тўлақонли бажарилиши барча тадбиркорларимиз учун кенг имкониятлар яратади деб ҳисоблаймиз.

 

Ваҳоб ЛУТФУЛЛАЕВ

Арнасой тумани статистика бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар