Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Зарафшон МФЙда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

Зарафшон МФЙда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

25 октябрь 2021 йил
80
0

Арнасой туман прокурори, 2-сектор раҳбари Хайрулла Газиев ташаббуси билан Зарафшон маҳалласида тиббий кўрик ўтказилди.

Ушбу тиббий кўрикда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг бирламчи тиббий хизмат бўлими бошлиғи Аваз Усмонов ва Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш Бошқармаси бошлиғи Озода Махмудовалар ҳамда Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази малакали мутахассислари ва Арнасой туман тиббиёт бирлашмасининг олий тоифали тиббиёт ходимлари жалб қилинди.

Унда эндокринолог, травматолог, невропотолог, терапевт, кардиолог, норколог, тери-таносил, инфекцалист, окулист, болалар жарроҳи, фтизиатр, Акушер-гинеколог, ЭКГ, УТТ (УЗИ) каби 14 та йўналишлар бўйича 2-сектор худудидаги "Зарафшон" маҳалла фуқоролар йиғинидаги "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари"га киритилганлар, ногиронлар, диспансер назоратида турган сурункали касаллик билан руйхатда турувчи 200 нафардан ортиқ аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик натижасида 98 нафар 3-гуруҳ сурункали касалликлари бор фуқаролар аниқланди. Шулардан 7 нафарига Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида стационар шароитда даволаниш ва 16 нафари туман тиббиёт марказий касалхонада даволаниши учун, 20 нафарига худуддаги оилавий шифокор пунктида ҳамда 55 нафарига эса амбулатор шароитда даволаниш учун тавсиялар берилди.

 

Тиббий кўрик давомида 14 та йўналишлар буйича беморларга малакали мутахасислар томонидан керакли маслаҳатлар ва физиотерапия муолажалари ҳам қилинди.

 Бу каби тиббий кўриклар тумандаги барча маҳалла фуқаролари йиғинлари ўтказилиши давом режалаштирилмоқда. 

Фаррух Тоштемиров

Арнасой туман 2-сектор аъзоси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар