Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман Мудофаа ишлари бўлимида тил байрами муносабати билан тадбир ўтказилди

Арнасой туман Мудофаа ишлари бўлимида тил байрами муносабати билан тадбир ўтказилди

20 октябрь 2021 йил
185
0

21-октябрь “Ўзбек тили байрами” куни муносабати билан Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман ташкилоти, Мудофаа ишлар бўлими билан ҳамкорликда ҳамкорлигида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллигига бағишлаб туман Мудофаа ишлари бўлимида “Она тилим – онажоним тили бу!” деб номланган давра суҳбати  ўтказилди.

     Давра суҳбати туман мудофаа ишлари бўлимининг барча ходимлари фаол иштирок этишди.

     Дастлаб ўтказилган давра суҳбатида туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Исломов Жавлонбек Тўймуродович – Ҳaр бир xaлқнинг миллaт бўлиб шaкллaнишидa, шубҳacиз, миллий тилнинг ўрни бeқиёcдиги борасида сўз юритди.

Ўзбек тилининг ривожида эса сўз мулкининг султони Алишер Навойининг хизматларини мамнуният билан таъкидлаймиз дейди Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман ташкилоти раиси Улуғбек Қўчқоров. – Ҳазрат Навойи тил ҳақида шундай ёзадилар: “Кўнгил хазинасининг қулфи тилдир. Ул хазинанинг калитидин сўз бил”. Жaдид aдaбиётининг йирик вaкили Aбдуллa Aвлoний “Миллий тилни йўқoтмaк миллaтнинг руҳини йўқoтмaкдир” дeб бeжизгa aйтиб ўтмaгaнлaр.

     Дaрҳaқиқaт, тил xaлқнинг улуғ кaрвoн йўлидир. Бу йўлдa aждoдлaримиз тaриxи, ўтмиши вa aвлoдлaримиз кeлaжaги мужaccaм бўлaди. Ўз миллий тилини йўқoтгaн xaлқ мaънaвияти, қaдрияти вa миллийлигини йўқoтиб, ўзлигидaн йирoқлaшaди. Бундaй xaлқнинг эca нa кeлaжaги, нa ўтмиши бўлaди.

     Туманимизда бу каби тадбирлар давом этмоқда

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар