Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Куз-қиш мавсумини ёнғинларсиз ўтказайлик!

Куз-қиш мавсумини ёнғинларсиз ўтказайлик!

14 октябрь 2021 йил
45
0

Хаммамизга маълумки олов оллох томонидан берилган инъомдир. Инсонлар ундан кишнинг совуқ кунларида жон сақлаганлар. У қадимдан тунларни ёритган. Олов ёрдамида жанговор ва меҳнат қуролларини яратганлар.

Хуллас оловни инсонга лойиқ. Лекин у тизгинидан чиқсачи албатта кулфат келтиради. Ёнгин тилсиз ёв у нафакат мол мулкка балки инсоннинг хаётига хам рахна солади. Манна шунинг учун хам кадимдан одамлар уни тизгинлаш уни олдини олишга харакат қилганлар. Агар дунё буйича карайдиган булсак хозирги кунда хам ёнгинлар инсонга канчалик куп талофат етказаётганининг гувохи буламиз, шунинг учун хам ёнгин учирувчилар касби шарафли касблардан биридир.

Айни кунларда аҳоли турар жойларини иситишга бўлган талаби юқори бўлиши табиий. Бирок, кундалик ҳаётимизда фойдаланаётган оловдан фойдаланишда эътиборсизликларга йўл кўймаслик зарур. Ёниб турган олов бироз қаровсиз қолиши туфайли душманга айланиши хам ҳеч гап эмас шу сабаб уни «Олов тилсиз ёв», «Оловнинг тиши йўқ ҳўли-қуруқ бир хил ёнади» деб бежиз айтишмаган. У содир бўлган жойда турмушга зиён етиши, талофат келтириши йиллаб йиғилган мол-мулкни кулга айланиши хеч гап эмас.

Шу боисдан ёнғинга қарши кураш ва унинг олдини олиш Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги, ёнгин хавфсизлиги хизмати ходимларига катта масъулият юклайди. Ахоли турар жойларида ёнғин чқкишининг асосий сабаблари кўпинча у ерда яшовчи фуқароларнинг айби билан юз беради. Авжига чиққан ёнғинлар оқибати йиллаб тўпланган мол мулкни аёвсиз йўқ қилиб, одамларга азият етказиб, давлат мулкларига катта миқдорида зарарлар келтиради.

Шуларни инобатга олиб ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан аҳоли яшаш уйларида ўтказилаётган профилактика ишларида уй эгалари ва уй бекаларини бир неча маротаба огоҳлантириб ўтилишига карамасдан айрим фуқароларнинг бепарволиги, ёнғин хавфсизлиги коидаларига риоя килмасликлари оқибатида ёнғинлар ва кутилмаган ходисалар руй бермокда.

Сизлардан ўз хавфсизлигингизни ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун куйидагиларга амал килишингизни сураймиз:

- уйдан қисқа вактга чиқсангиз хам электр ва газ иситиш асбобларини ўчиришни унутманг.

- Иситиш печларини дудбурунларни тозалаб туринг.

- Уйнинг ёнувчи қисмларидан ( айвон том ,шифт бугот ) электр қувватини ўтказувчи симларнинг химоя қобиклари (труба, елим енг ) ичидан ўтказинг.

- ёғни доғлаганда назоратсиз колдирманг.

- ёқилги иситиш печларини, газ ўчокларини назоратсиз қолдирманг, уларни яқинида тез ёнувчи модда ва буюмларни қолдирманг

 

Унутмайлик!  Юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш хар биримизни муқаддас бурчимиздир.               

 

 

Иномжон АМАНОВ

Арнасой тумани ФВБ бошлиғи капитан

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар