Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Маиший газ баллонлари ID карта оркали етказиб берилади

Маиший газ баллонлари ID карта оркали етказиб берилади

06 октябрь 2021 йил
43
0

Маълумки бугунги кунда суюлтирилган газ бўйича Республикада янги тизим жорий килинганлиги, яьни маиший газ баллонлар аҳолига ID карта оркали хар 45 кунда бир марта битта маиший газ баллон учун 22400 сўмдан сотилиши муносабати билан ID карталарингизга маиший газ баллон учун олдиндан маблағ ўтказиб кўйишингизни сўраймиз.

Маиший газ баллонлар нақд пулга сотилмаслиги тўғрисида Сизларни огоҳлантирамиз.

Ҳурматли фуқаролар, куз-киш мавсуми олдидан хонадонингизда ўрнатилган дудбурунларни тозалашингизни, маиший газ баллондан эхтиёткорлик билан фойдаланишингизни хамда ўзбошимчалик билан маиший газ баллонлардаги йиғилиб қолган (кандинцат) қолдиқларини тўқмаслигингизни ва фойдаланишдаги маиший газ баллонлар ташқарида махсус қутида туришини, хонадонингиздаги газ плитага ўтказиб уланган резина шланга ипли бўлишлигини, хамут ва редукторларни қаттиқ назорат килишларингизни сўраймиз.

Сизларга суюлтирилган газдан кандай фойдаланиш бўйича таркатилган "ЭСЛАТМА"ни ўзингиз ва фарзандларингизга ўқиб беришингизни ва шу қоидаларга катьий амал килишларингизни сўраймиз.

 

О.Бутаев

"Арнасойтумангаз" газ таъминоти

СУГ хизмати бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар