Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ГАЗДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИБ, ХОНАДОНИНГИЗ ВА ОИЛА АЪЗОЛАРИНГИЗ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАНГ!!!

ГАЗДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИБ, ХОНАДОНИНГИЗ ВА ОИЛА АЪЗОЛАРИНГИЗ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАНГ!!!

07 октябрь 2021 йил
49
0

Ҳурматли истеъмолчилар!!!

Хонадонингизга беминнат етказиб берилаётган табиий газ ва суюлтирилган газдан фойдаланишда хонадонингизни ва оила аъзоларингизни хавфсизлигини таъминлаш учун хавфсизлик қоидалари талабларига риоя қилишингиз лозимлигини Сизга эслатиб ўтмоқчимиз.

Сўнгги пайтларда табиий газ таъминоти тизимида модеринизация ва реконструция қилиш ишлари малга оширилишига қарамасдан ахоли хонадонларида газдан фойдаланиш қоидаларини бузилиши холатлари рўй бермоқда.

Хозирги кунда туманимиз худудидаги хонадонларни газдан фойдаланиш холатини назоратдан ўтказиш жараёнида Ғолиблар ШФЙ, О.Водий МФЙ ва Бобур МФЙ хамда Ғ.Ғулом МФЙ лардаги баъзи ахоли хонадонларида газдан фойдаланиш қоидаларини бузган холда, газ жихозларини лойиха  хужжатларисиз газ тармоғига улаш, носоз газ ускуналаридан фойдаланиш ва иситиш қозонларига ўрнатилган маънавий эскирган газ ёндиргичларни, тежамкор газ ёндиргичларига алмаштириш чоралари кўрилмаганлиги аниқланмоқда.Ушбу холатлар натижасида газ таъминоти билан боғлиқ бўлган хар хил кўнгилсиз ходисалар юзага келиши мумкинлиги сабабли Сиздан қуйидаги хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

-Газ ускуналарини лойиха хужжатларисиз газ тармоқларига улаб фойдаланманг.

-Хонадонингиздаги газ ускуналарини йиллик жорий созлаш ва профилактик тафтиш кўригидан ўтказилишини таъминланг, носоз газ ускуналаридан фойдаланишга умуман йўл қўйманг.

-Носоз газ жихозларини ўзингиз мустиақил созлашга уринманг.

-Газ ускуналарини газ тармоқларига резина шланг орқали уланишига йўл қўйманг.

-Газ ускуналарини ёниқ холатда назоратсиз қолдирманг.

-Иситиш қозонлари ва иситиш печларига ўрнатилган маънавий эскирган газ ёндиргичларни замонавий типдаги энергиятежамкор ёндиргичларга алмаштириш чораларини кўринг.

-Дудбурунлар ва шамоллатиш (вентеляция) йўлларни ёнғин хавфсизлиги кўригидан ўтказилишини таъминланг.

-Суюлтирилган газдан фойдаланишда эхтиёт бўлинг, маиший газ баллонини оловга яқин жойларда сақламанг.

-Газ плитаси ва газ баллони оралиғидаги масофа 2 метрдан кам бўлмаслигини, газ баллони махсус халқа ёрдамида бириктирилишини таъминланг.

-Суюлтирилган газдан қишги мавсумда хонани иситиш мақсадида фойдаланишларга йўл қўйманг.

-Хонада газ хиди сезилганда газ жумраги орқали газни тўхтатиб, эшик ва деразаларни очиб хонани шамоллатиш чораларини кўринг ва зудлик билан 104 телефон рақами орқали "Арнасойтумангаз" газ таъминоти бўлими навбатчилик хизматига хабар беринг.

Ушбу хавфсизли қоидаларига риоя қилиш орқали Сиз хонадонингиз ва оила аъзоларингиз хавфсилигини таъминлашга эришасиз.  

 

Ш.Тошбулов

"HUDUDGAZ JIZZAX" газ таъминоти филиали

"Арнасойтумангаз" газ таъминоти бўлими

"Ахоли хонадонлари ва улгуржи ташкилотларидаги

 маиший газ ускуналарини таъмирлаш хизмати" бошлиғи

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар