Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой: Наврўз қўрғони тоза ичимлик суви билан таъминланди

Арнасой: Наврўз қўрғони тоза ичимлик суви билан таъминланди

04 октябрь 2021 йил
95
0

Арнасой туманининг энг чекка худудларидан бири — Бахтли МФЙнинг Наврўз қўрғони аҳолиси ҳаётида унутилмас кун бўлди. Боиси тоза ичимлик суви таъминоти муаммоси бугун ҳал этилиб, маҳалла аҳлининг хар бир хонадонида ичимлик суви чиқа бошлади.

Бу ернинг аҳолиси қарийб 28 йилдан буён тоза ичимлик сувидан қийналишар эди. Фақатгина махсус техникалар ёрдамида аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланиб келинаётганди.

Бугун эса маҳалладаги ёшу-қари бирдек хурсандлигининг чеки йўқлиги уларнинг кўзларидан англаш қийин эмас.  “Обод қишлоқ” дастурига тушган ушбу маҳалланинг Наврўз қўрғони Айдар-Арнасой кўли атрофида жойлашган бўлиб, туман марказидан 30 км узоқликда. Йўллар олис бўлсада бу каби жойларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш сифатини ошириш, бандликни таъминлаш, инфратузилмани яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётир. 

Туманда амалга оширилган ушбу ҳаётбахш лойиҳа натижасида Бахтли МФЙнинг Наврўз қўрғонида яшовчи 384 нафардан зиёд кишилар тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлди. Бунинг учун 16 км янги сув тармоқлар ётқизилиб, бунёдкорлик юмушлари сифатли ва ўз вақтида уддаланди. Қурилиш-монтаж ишлари “JIZZAX SUV TA’MINOTI” MЧЖ Арнасой туман филиали томонидан амалга оширилди.

— Маҳалламиз аҳлининг кўп йиллик орзу-армони ушалди, — дейди “Бахтли” маҳалла фаоли Саъдуллаев Асқар — “Сув келтирган элда азиз” дейишади. Бундай хайрли ишнинг ташаббускори бўлган Президентимизга аҳолимиз номидан чуқур миннатдорлик билдираман. 

Наврўз қўрғони ичимлик суви тармоғи қурилишининг фойдаланишга топширилиши маросимида сув иншоатларининг қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатган қурувчилар миннатдорчилик юзасидан аҳоли тамонидан тақдирланди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар