Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой: Дўстлик ва Гулбаҳор маҳалла фуқаролари йиғинида Экологик партиясининг сайловолди тарғиботи

Арнасой: Дўстлик ва Гулбаҳор маҳалла фуқаролари йиғинида Экологик партиясининг сайловолди тарғиботи

04 октябрь 2021 йил
48
0

Шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Жойларда сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари билан аҳолининг учрашувлари ташкил этилмоқда. 

Арнасой тумани Дўстлик ва Гулбаҳор маҳалла фуқаролари йиғинларида Ўзбекистон Экологик партияси Арнасой туман партия ташкилоти раиси Улуғбек Қўчқоров аҳоли билан сайловолди тарғиботини олиб борди. 

Учрашувда  Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентилигига кўрсатилган номзод Нарзулло Обломуродовнинг сайловолди дастури мазмун-моҳияти ҳақида сайловчиларга маълумот берилди. Номзоднинг сайлов олди дастурида мамлакатни ривожланиши ва эртанги куни билан боғлиқ бўлган энг муҳим ташаббуслар илгари сурилаётгани, биринчи навбатда экологик ҳолатни яхшилаш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун янги имкониятлардан фойдаланиш йўллари таклиф этилаётгани эътироф этилди. 

Шунингдек, Экопартиядан кўрсатилган номзоднинг сайлов олди дастурида муҳим этиб белгиланган 7 та устувор йўналиш бўйича атрофлича маълумот берилди. 

Хусусан, яшил иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш, қайта тикланувчи муқобил энергияни ривожлантириш, энергия самарадорлигини ошириш, экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитларни яратиш, Орол фожиасини юмшатиш, Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш каби вазифаларни амалга ошириш сайловолди дастурида илгари сурилгани таъкидланди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар