Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА “МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ” ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД АЛИШЕР ҚОДИРОВНИНГ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДАГИ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИ САРВАР НАЗАРҚОСИМОВ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

АРНАСОЙДА “МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ” ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД АЛИШЕР ҚОДИРОВНИНГ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДАГИ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИ САРВАР НАЗАРҚОСИМОВ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

02 октябрь 2021 йил
47
0

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодировнинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили Сарвар Назарқосимов Арнасой туманида 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида сайловчилари билан учрашди.

Президентликка  кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури ташвиқотига бағишланган тадбирда партиянинг вилоят, туман Кенгашлари фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари аъзолари, нуроний отахон ва онахонлар, ҳунармандлар, партияга хайрихоҳ ёшлар, хотин-қизлар, маҳалла фаоллари, сайловчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимиз бўйлаб сайловолди тарғибот тадбирларини янги формат ва янги кўринишда ўтказишдан кўзланган мақсад “Миллий тикланиш” демократик партиясининг шу йил 24 октябрга белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайлов муносабати билан номзоднинг сайловолди дастури, унда белгиланган вазифалар тўғрисида маълумот бериш ҳамда ушбу дастур доирасида партия хайрихоҳларини бирлаштириш, партия ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Ушбу учрашувда кириш сўзи билан ЎзМТДП Арнасой туман партия ташкилоти раиси А.Муфтиллаев жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайлови халқимиз учун келажак танлови эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Барчани мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутувчи ушбу жараёнда фаол иштирок этишга ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Алишер Қодировни якдиллик билан қўллаб-қувватлашга чақирди.

Шундан сўнг, Президентликка номзод Алишер Қодировнинг  ишончли вакили Сарвар Назарқосимов номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифалар ва уларнинг моҳияти, аҳамияти хусусида батафсил маълумот берди.

Тарбия ва таълим, маънавият ва маърифат “Миллий тикланиш” демократик партиясининг энг устувор вазифаларидан эканини, сайловолди дастур айнан ушбу вазифалар асосига қурилганини таъкидлади.

Номзоднинг сайловолди дастури 5 та асосий йўналиш, жумладан,  Тарбия ва таълим, Давлат бошқаруви, Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, Ижтимоий адолат, қадриятларга ҳурмат ва фуқаро эркинликларини таъминлаш, Ташқи сиёсат соҳасини қамраб олган.

Шу маънода, партия ўз ғояларини ҳаётга изчил татбиқ этган ҳолда сайловда фаол иштирок этишга ҳаракат қилмоқда. “Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради” шиори остида аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш, таълим-тарбия узлуксизлигини таъминлаш, миллий урф-одатлар ва қадриятларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш каби эзгу мақсадларни устувор билади. 

Учрашувда Сарвар Назарқосимов сайловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди Тадбирда турли соҳа вакиллари ҳам сўзга чиқиб, номзоднинг сайловолди дастури юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва иштирокчиларни сайловда Алишер Қодировга овоз беришга чақирди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар