Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Чўлқуварда ўрганиш ишлари олиб борилди

Чўлқуварда ўрганиш ишлари олиб борилди

30 сентябрь 2021 йил
65
0

Бугун жойларда имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ногиронлиги бор ва қармоғида вояга етмаган фарзандлари бўлган уй-жойини таъмирлашга муҳтож фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилаётир.

Жумладан Арнасой тумани Чўлқувар маҳалла фуқаролари йиғинида аҳолиси томонидан уй-жойини тамирлашда уйнинг том қисмини ёпиш борасида бир қатор аризалар келиб тушган.

Халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутатлари Эркин Заиров, Махсуд Абдуллаев, Рустам Нурматов, Чўлқувар  маҳалла фуқаролари йиғини раиси Бахриддин Шерматов, Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ходими Бахром Мавлонов ва "Арнасой тонги" бош муҳаррири Хуршид Мирзаевлар  биргаликда худуддаги хонадонлар ўрганилди.

Келиб тушган аризаларга мувофиқ 7 нафар фуқароларнинг хонадони бориб ўрганилди ва энг муҳтож оилаларнинг 3 нафари уй-жойининг том қисми учун (шифер, река, стропила) қурилиш материалларига муҳтожлиги аниқланди.

Ишчи гуруҳ ушбу ҳолат юзасидан далолатномалар тузиб, Халқ депутатлари туман кенгаши котибиятга тавсиялар берилди.

 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар