Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

Арнасойда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

28 сентябрь 2021 йил
36
0

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Арнасой туманидани ўқув семинар ўтказилди.

Мазкур ўқув машғулоти 15 соатлик дастур асосида назарий Арнасой туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва туман тиббийёт бирлашмаси ишчи ходимлари ўртасида “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги йўналиши” бўйича Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўқитиш маркази ўқитувчилари томонидан ўтказилди.

Ўтказилган машғулот давомида фуқаро муҳофазаси бўйича фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш ва фавқулодда вазиятларга оид кинофильмлар, кўргазмали слайдлар намойиш этилиб, буклетлар тарқатилди. Mашғулот давомида қизиқтирган саволларга ўқув маркази ходимлари томонидан атрофлича жавоб берилди.

Шунингдек ўқув машғулотларда Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаро муҳофазасининг ҳуқуқий асослари.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими, ушбу тизим фаолиятини ташкил этиш тартиби, Аҳолини ва ҳудудларни техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни ташкил этиш, Объектлар ва худудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазаси соҳасида давлат  назорати бўйича тайёрлаш тартиби борасида тингловчиларга тушинчалар берилди.

Фавқулодда вазиятларда жарохатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби мавзулар бўйича, ишчи ўқув режа ва дастур асосида ўтказилган назарий, амалий машғулотларни ўзлаштирган ва ўтилган мавзулар юзасидан якуний назорат тест синовларини топширган тингловчиларга ўрнатилган тартибда гувоҳнома тақдим этилди.

 

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар