Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Гиёхвандлик - умр заволи

Гиёхвандлик - умр заволи

27 сентябрь 2021 йил
152
0

Инсоният тарақиётнинг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Аммо жахонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар хамон сақланиб қолмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир. Асримизнинг глобал муаммосига айланган ушбу иллатга қарши курашишда ҳар бир фуқаронинг сергаклиги алоҳида ахамият касб этади.

      Энг ачинарлиси гиёҳвандлик оғир жиноятларнинг содир этилишига, қанчадан-қанча ўсмирларимизнинг хаёти барбод бўлишига шунингдек,  оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлмоқда.

     Амалдаги қонунчилигимизда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси ЖКда жавобгарлик белгиланган. Жиноят предметини гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ва прекурсорлар ташкил этади. Жиноят объектив томонидан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласида ифодаланади.

     Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг қонунга хилоф муомаласи деганда, устидан ҳалқаро ҳуқуқий ва ички давлат назорати ўрнатилган ва аҳоли соғлиғига зарар етказишга йўналтирилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан амалга оширилган ижтимоий хавфли ва ҳуқуққа хилоф қилмишлар мажмуи тушунилади. Бундай қилмишларга гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш киради.

     Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни олиш деб, сотиб олишни, бошқа нарса ва буюмларга алмаштиришни, қарзга ёки ҳадяга олишни, қарз эвазига олишни, топиб олинган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўзлаштиришни, айбдор олган моддалари гиёҳвандлик воситаси эканлигини билган бўлса, ёввойи ҳолда ўсаётган наша ва кўкнор ўсимликларини ёки уларнинг бўлакларини, шунингдек, такибида наркоитк бўлган ўсимлик экинларининг қўриқланмаётган қолдиқларини йиғиб-териб олишни ҳисоблаш керак.

     Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш ва сотиш тушунчаларини бир-биридан нотўғри фарқлаш ҳоллари кўплаб учрамоқда. Гарчанд, Олий суд Пленуми ушбу масалада аниқ тушунтиришлар бериб, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сотиш уларни ўтказишнинг энг хавфли кўринишларидан ҳисобланиши ва улар учун моддий қийматликлар олиниши тақозо қилиниши, ўтказиш эса уларни бошқа шахсга текинга бериб юборишдан (ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к) иборатлигини уқтириб ўтган ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 24 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорида қайд этилган.

     Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг миқдори ва навини экспертиза тайинлаш йўли билан тўғри аниқлаш зарур. Ҳолбуки бу холат айбдорнинг харакатини тавсифлаш учун мухим ахамият касб этади.

     Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон наркотик моддларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича халқаро ҳамжамият олдидаги ўз мажбуриятини тўлиқ бажаришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

     Мамлакатимиз БМТнинг «Наркотик моддалар тўғрисида»ги, «Психотроп моддалар тўғрисида»ги ҳамда «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш тўғрисида»ги конвенцияларга қўшилган. Шунингдек, 1999 йилда «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонун (2000 йил 1 январдан кучга кирган) қабул қилиниб, ҳаракат стратегияси ишлаб чиқилди.  Наркотик моддларни назорат қилиш давлат комиссияси тузилди. Шунингдек, минтақавий комиссиялар ташкил этилиб, маҳаллий органлар, жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ҳамда фуқароларнинг наркотик моддалар савдосига қарши кураши мувофиқлаштириб борилмоқда.

     Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказидан олинган маълумотларга кўра, 2011 йилнинг 8 июнидан Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссиясининг қарори билан «Наркотик моддаларнинг суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича 2011-2015 йилларга мўлжалланган комплекс чоралар» дастури қабул қилинган. Ўтган давр мобайнида мутасадди идоралар томонидан дастур асосида қатор тадбирлар амалга оширилган.

     Хулоса қилиб айтганда, юртимизда бу офатга қарши кураш борасида нафақат ҳукуматимиз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади десак муболаға бўлмайди. 

Мақсуд ЭРНАЗАРОВ

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар