Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА ОТ СПОРТ БЎЙИЧА ЧАВОНДОЗЛАР ЎЗ МАҲОРАТЛАРИНИ НАМОЁН ЭТДИ

АРНАСОЙДА ОТ СПОРТ БЎЙИЧА ЧАВОНДОЗЛАР ЎЗ МАҲОРАТЛАРИНИ НАМОЁН ЭТДИ

27 сентябрь 2021 йил
112
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5024-сонли қарори ижроси юзасидан Арнасой туман Қўриқлаш бўлими ташаббуси билан Арнасой туман БЎСМ майдонида от спорт бўйича чавондозлар ўз маҳоратларини намоён этишди.

Мазкур намойишда кўзланган мақсад ҳам мамлакатда от спортини ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашдир.

Тадбирда моҳир ва жасур чавандозлар от спортининг янги турлари бўйича йиғилганларга  “От устида югуриш”, “Жамоавий улоқ-кўпкари чопиш”, “От устида кураш тушиш”, “Оломон улоқ-кўпкари чопиш” турлари бўйича ўз маҳоратларини намоён этдилар.

Қизиқарли ва машғулотларга бой тарзда ўтган мазкур намойиш барчага бирдек хуш кайфият улашиб, иштирокчи ва томошабинларда катта таассурот қолдирди.

 

Шуҳрат ФАЙЗИЕВ

Арнасой туман Қўриқлаш бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар