Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ўртасида “Волейбол” бўйича мусобоқа ўтказилди

Арнасойда мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ўртасида “Волейбол” бўйича мусобоқа ўтказилди

27 сентябрь 2021 йил
36
0

Ўқитувчилик азал-азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи-мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор қаратилмаган, эъзозланмаган. Шу боис мамлакатимизда 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинмоқда.

Мазкур сана муносабати билан Арнасой туман Мактабгача таълим ходимлари ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мусобоқа ўтказилди.

Мусобоқада тумандаги барча мактабгача таълим муассаса ходимлари иштирок этиб қизғин бахслар олиб боришди.

Мусобоқа якунида 1-ўринни 1-сонли ДМТТ,  2-ўринни 6-сонли ДМТТ ва 3-ўринни 5-сонли ДМТТлари қўлга киритдилар.

Ғолиб жамоалар муносиб тақдирланиб, Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқарма бошлиғи кубоги биринчилиги учун туман терма жамоа таркиби шакллантирилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар