Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

24 сентябрь 2021 йил
25
0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари масалалари қўмитасининг ташаббуси билан “Масофавий тиббий хизматларни тақдим этишнинг ташкилий-ҳуқуқий тизими асосларини яратиш” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғликни сақлаш вазирлиги ва унинг тузилмасида фаолият юритаётган бир қатор ташкилотлар ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг раҳбар-ходимлари иштирок этишди.

Семинардан кўзланган мақсад глобал пандемия муносабати билан соғлиқни сақлаш тизимида яратилган масофавий тиббий хизматларни, хусусан телемедицина тизимини тақдим этишнинг ҳуқуқий асосларини ва амалиётини мустаҳкамлаш, шунингдек халқимизга узоқ хизмат қилиш мақсадида унинг келажакдаги фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларини кўриб чиқишдан иборат.

Таъкидланганидек, юртимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтариш, илғор хорижий тажрибага асосланган даволаш технологиялари ва рақамлаштириш имкониятларидан кенг фойдаланиш бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири саналади. Қолаверса, оҳирги йиллардаги глобал пандемия шароити соғлиқни сақлаш соҳасида масофавий тиббий хизматларни, хусусан телемедицина тизимини тақдим этишнинг муҳим аҳамиятини намоён қилмоқда. Шундай шароитда масофавий тиббий хизматлар ва телемедицина тизимининг ҳуқуқий асослари ва амалиётини мустаҳкамлаш устувор вазифа бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг ўринбосари Собиров Улуғбек таъкидлашича, сўнгги бир йил мобайнида Республика ихтисослаштирилган илмий амалий тиббиёт марказларининг сони 175 тадан 224 тага етказилган. Натижада вилоятларнинг чекка ҳудудлари билан алоқа ўрнатиб, шифокорлар беморларга ўз маслаҳатларини бериш имконияти пайдо бўлмоқда. Шунинг билан бирга жорий йилда марказлар томонидан телемедицина тизими орқали 11 046 марта онлайн маслаҳатлар ташкил қилинган, 46 153 нафар беморлар консултация қилинган, 3 412 нафар онлайн консилиумлар, 493 та семинар, 689 та онлайн мастер класслар ташкил қилинган.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Пекос Олег ҳам маъруза билан чиқиш қилиб, соҳанинг ташкилий-техник ҳолати ва мавжуд камчиликлари тўғрисида ахборот бериб ўтди.

Қайд этилишича, “Рақамли Ўзбекистон-2030” доирасида Соғликни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда тиббиёт тизимида компьютер технологияларига бўлган эҳтиёж ўрганиб чиқилган. Ўрганиш натижаларига кўра, 2400 та компьютер, 333 та принтер, 200 та телевизор, 375 та кўп функцияли принтерларни харид қилиш зарурлиги аниқланган. Бугунги кунда мазкур эҳтиёжларни қаноатлантириш мақсадида вазирлик томонидан тендер эълон қилинган. Қолаверса, вазирлик 3502 та соғлиқни сақлаш тизими объектларига 2000 км дан ортиқ оптик толали Интернет линиялари тортилган. Бироқ, масофавий тиббий хизматларни тақдим этишни юқори даражада бажаришда баъзи камчиликлар мавжуд. Авваламбор, оптик толали Интернет линиялари тортилган бўлса-да, мазкур объектларда компьютер техникалари ва улардан эркин фойдалана оладиган кадрлар мавжуд эмас.

Семинарда депутатлар тақдим этилаётган масофавий тиббий хизматларнинг сифатини яхшилиш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга қаратилган қатор таклифлар бердилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар