Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда судьялар томонидан “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди

Арнасойда судьялар томонидан “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди

23 сентябрь 2021 йил
197
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ишларини янада жадаллаштириш ва аёллар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича берган топшириқларига асосан, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Жиззах вилоят суди томонидан режа тадбирлар ишлаб чиқилган.

Ушбу режага мувофиқ 2021 йилнинг 22 сентябрь куни Арнасой туман Давлат хизматлари маркази биносида сайёр қабул ташкил этилиб, унда Жиззах вилоят судининг раиси Ў.Джумаев, Жиззах вилоят маъмурий судининг раиси А.Мамарахимов, туман судининг раиси М.Эрназаров, Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараров судининг раиси Б.Казаков ва судьяси Ф.Ибодуллаев, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев, туман ҳокими Х.Алимарданов, туман прокурори Х.Газиев, туман ИИБ бошлиғи Р.У.Умматқулов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Хайдарова, туман Адлия бўлими бошлиғи Х.Қўшматов, Давлат хизматлари маркази бошлиғи Ж.Алматов ҳамда маъсул идора ходимлари иштирокида туман ҳудудида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, ўз жойида ҳал қилиш чоралари кўрилиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

М.Эрназаров

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар