Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда оммавий сайёр қабул ўтказилди

Арнасойда оммавий сайёр қабул ўтказилди

23 сентябрь 2021 йил
207
0

Арнасой тумани Давлат хизматлари маркази биносида Жиззах вилоят суди раиси Ўткиржон Джумаев, Жиззах вилоят маъмурий суди раиси Асқар Мамарахимов, вилоят судининг судьялари, жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси Мақсуд Эрназаров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туман Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари ва қатор ташкилот, идора раҳбарлари томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида, Арнасой туман ИИО Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган 5 нафар маҳкумларга нисбатан жазони ўташ муддатидан илгари озод этиш ҳақидаги тақдимномалар жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди томонидан кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг 2021 йил 22 сентябрь куни ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида 5 нафар маҳкумлар ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан ахлоқан тузалиш йўлига ўтганлиги ва қилмишларидан пушаймонликлари инобатга олиниб, муддатидан илгари жазодан озод этилдилар. 

 

Хуршид ИБОТОВ

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг девонхона мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар