Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ишончли вакил сайловчилар билан учрашмоқда

Арнасойда ишончли вакил сайловчилар билан учрашмоқда

23 сентябрь 2021 йил
66
0

Арнасой туман 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.Мирзиёевнинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили Байрамбек Узаковнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тарғибот гуруҳи аъзолари, O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари, электорат ва кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этган учрашув давомида тадбир иштирокчилари O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг таржимаи ҳоли ҳамда Сайловолди дастури билан яқиндан таништирилди.

Мамлакатимизда сўнгги беш йилда амалга оширилаётган ва сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган туб ислоҳотларни узвий давом эттиришга қаратилган номзоднинг Сайловолди дастурида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётимизнинг барча жабҳалари қамраб олинган.

Музокараларда сўзга чиққанлар ўз соҳалари, оилалари ва шахсий ҳаётлари мисолида сўнгги йиллардаги ўзгаришлар ҳақида тўлқинланиб гапириб ўтдилар. Сайловолди дастурида кўрсатилган стратегик вазифалар ижроси мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқишига, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилишига қатъий ишонч билдирдилар ҳамда жорий йилнинг 24 октябрида мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён - Президент сайловида барча юртдошларини O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга беришга чақирдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили бошқа ҳудудларда ҳам сайловчилар билан учрашувларни давом эттирмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар