Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Боғзор”да аҳолиси ўртасида пенсия масалалари бўйича тушунчалар берилди

“Боғзор”да аҳолиси ўртасида пенсия масалалари бўйича тушунчалар берилди

22 сентябрь 2021 йил
48
0

 

Бугун аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларга ечим топиш масалалари жойларда ўтказилаётган учрашувлар орқали самара бераётган бўлса, фуқароларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини тўғри англаши учун чиқарилаётган қарор ва фармонлар аҳолига етказилмоқда.

Жумладан, Дўстлик туман “Боғзор” МФЙ фуқаролари билан пахта дала майдонида пенсия жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6277-сонли фармони тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

Мазкур фармон юзасидан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилганлиги борасида тўлиқ тушунчалар берилди.

Шунингдек, “Боғзор” маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси томонидан 2021 йил август ойида нафақа тайинлаш учун  жами  120 та аризалар келиб тушган. Шундан 67 нафар фуқароларнинг аризалари тасдиқланиб нафақа пули тайинланган, қолган 53 нафар фуқароларнинг аризалари қарор мезонларига туғри келмаганлиги сабабли рад этилган.

Бу каби жойларда олиб борилаётган тарғибот амалиётга тадбиқ қилинаётган қарор ва фармонларнинг аҳолига етиб боришида ўз самарасини бериши табийдир.

 

Воҳид МАМАДИЁРОВ

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Дўстлик туман бўлими Пенсия ва нафақалар

тайинлаш ва тўлаш шўбаси етакчи инспектори

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар