Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ АМАЛДА

ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ АМАЛДА

20 сентябрь 2021 йил
41
0

 

Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш, коронавирус пандемияси даврида фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларнинг даромадларини изчил ошириб бориш юзасидан амалиётга тадбиқ этилаётган фармоннинг мазмун моҳиятига эътибор қаратидиган бўлсак Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 август “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-6279-сонли фармонида ўз аксини топган.

Ушбу фармон ижроси юзасидан Арнасой туманидаги 13 та маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи аҳолига етказилмоқда.

– Бунда аввало 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилди. Жумладан 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 822 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 270 000 сўм, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 289 000 сўм, ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 565 000 сўм, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 622 000 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 440 000 сўм, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 440 000 сўм, белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори — ойига 623 000 сўм, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 2 750 000 сўм этиб белгиланди.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 440 000 сўм этиб ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 165 000 сўмдан қўшилиши белгилаш жорий этилди.

Бу каби жойларда олиб борилаётган тарғибот амалиётга тадбиқ қилинаётган қарор ва фармонларнинг аҳолига етиб боришида ўз самарасини бериши табийдир.

 

Жаҳонгир ЭСИРГАПОВ

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Арнасой туман бўлими пенсия, нафақа ва бошқа

тўловларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш

ва тўловларни ташкил этиш шўъба мудири

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар