Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Она тилимиз - миллий маънавиятимизнинг битмас туганмас булоғидир

Она тилимиз - миллий маънавиятимизнинг битмас туганмас булоғидир

20 сентябрь 2021 йил
177
0

Она тилимиз – миллатимиз руҳи. У бизнинг борлиқ ва бойлигимиз. У кўнглимиз мулки, давлатимиз улуғ тимсолидир. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди.

Ўзбекистон тараққиётининг бугунги янги босқичи, миллий юксалиш даври талабларидан келиб чиқиб, она тилимиз - ўзбек тилининг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича республикамизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу боис, Арнасой туман 8-сонли умумтаълим матабида "Она тилимиз-миллий маънавиятимиз битмас туганмас булоғидир" мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда Арнасой туман “Раҳмон” жоме масжида имом-хатиби Ахмаджон Ахроров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой тумани бўйича бош мутахассиси Ғуломжон Сайдуллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлими раҳбари Одилжон Зоидовлар ҳамда мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ўзбек тили сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда фаол қўлланиб, халқаро минбарларда баралла янграётганлиги, хорижий мамлакатларда тилимизга эътибор ва уни ўрганишга қизиқиш кучаяётганлиги, она тилимиз – ўзбек тилидаги нутқи нафақат ўзбекистонликларни, балки бугунги кунда дунёда яшаётган 50 миллиондан зиёд ўзбекларни ҳам руҳлантираётганлиги ҳақида ўзларининг фикрларини билдириб ўтишди.

Шунингдек, тадбирда бундан қарийб 32 йил муқаддам ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги, бу ўз даврида том маънода оламшумул воқеа бўлиб, буюк алломалар, хусусан, Беруний, Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари буюк сиймоларни етиштирган халқ тилининг нуфузи, аҳамияти ва қадри нафақат Ватанимизда, балки халқаро миқёсда кун сайин ошиб бораётганлиги тўғрисида сўз юритилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар